Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Тадбиркори бор юртнинг – тараққиёти бор

21.04.2015
21 марта ўқилди
Тадбиркори бор юртнинг – тараққиёти бор

Сўнгги йилларда фан-техника жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Ахборот асри деб номланган ХХИ асрда инсон тафаккури ҳам шунга мос тарзда шаклланмоқда.

Бугунги кунда компютерлаштирилган тизимлар инсоннинг энг яқин ёрдамчисига айланиб улгурган. Мен ҳам болалигимдан компютерга қизиқаман. Ўзим тарбияланган Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли “Меҳрибонлик” уйидаги устозларимнинг саъйи-ҳаракати, берган билим ва кўрсатмалари туфайли компютер дастурларининг сир-асрорларини ўрганиб бордим. “Меҳрибонлик” уйини тамомлаганимдан сўнг Чирчиқ саноат қурилиш касб ҳунар коллежида ўқишни давом эттирдим. Таҳсил олиш жараёнида ҳам устозларим доимо ўқишларимдан хабардор бўлиб, ўзларининг қимматли маслаҳатларини бериб боришди.

2013-йили коллежни муваффақиятли тамомладим. Давлатимиз томонидан Чирчиқ шаҳридаги уй-жойлардан бири менга туҳфа этилди. Юртимизда яратилган шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятимни ҳам йўлга қўйдим. Ҳозирда ўзим униб ўсган “Меҳрибонлик” уйида компютер саводхонлиги тўгарагида болаларга билим бериш билан биргаликда Чирчиқ шаҳрида компютер сервис хизматида иш юритаман. Келажакда соҳам бўйича Тошкент шаҳридаги нуфузли олий ўқув юртларидан бирига ўқишга кириб, тадбиркорлик фаолиятимни кенгайтирмоқчиман.

Юртимиз биз ёшларга кўрсатган ғамхўрлик, билдирган ишончдан бугун ҳаётда ўз ўрнимни топиб бораяпман. Бугунги кунда ўз орзуларим ва мақсадларим сари одимлаяпман. Мамлакатимизда яратилган шароит ва имкониятлар билан эса шубҳасиз уларга эришаман.

Теглар:#2015/14

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
«Доктор, тиззамда туз борми?»Табобат

«Доктор, тиззамда туз борми?»

Тизза бўғими оғриқларининг асосий сабабчиси бўлган артроз касаллиги кенг тарқалган ортопедик патологиялардан бири бўлиб, халқимиз орасида «бўғимимда туз бор экан», «бўғимимда емири

03.05.2024238
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.2024230
Тонгги бадантарбия машқларининг саломатлик учун қандай фойдаси бор?Спорт

Тонгги бадантарбия машқларининг саломатлик учун қандай фойдаси бор?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, кам ҳаракатлик оқибатида ҳар йили дунё бўйича 5 миллион киши ҳаётдан кўз юмади. Ана шу рақамларнинг ўзиёқ соғлом турмуш тарзи нақа

26.01.2024176
Нафас қисиши: унинг қандай сабаблари бор?Тиббий сабоқлар

Нафас қисиши: унинг қандай сабаблари бор?

Нафас олиш – ҳаётни таъминловчи муҳим жараён. Аммо баъзан инсонларда нафас қисиши билан боғлиқ турли муаммолар юзага келади. Нафас қисишини келтириб чиқарувчи бир қанча сабаблар бо

14.06.2024135