Фарзандимизнинг келажакда қандай инсон бўлиши, унинг қайси касбни мукаммал эгаллаши бизнинг бугунги қатъий тарбиямизга, унга қаратаётган эътиборимиз ва кўмагимизга боғлиқ. Зеро, болажонлар бугунги саъй-ҳаракатимизнинг келажакдаги ёрқин акси ҳисобланади. Бунинг учун унинг тарбиясига кичиклигидан жиддий эътибор бермоқ, шунингдек, бола кўнглига қулоқ солиб, орзулари билан дўстона ўртоқлашмоқ лозим.
Биз буни Шоҳжаҳон Фурқатзода мисолида кўришимиз мумкин. Нигоҳлари теран, сўзларида кўтаринкилик нафаси уфуриб турган бу болакай ҳозирги кунда Юнусобод туманидаги 255-мактабгача таълим муассасида тарбияланади. Болакай тўрт ёшда. Шунга қарамасдан жуда кўп нарсаларга қизиқади. Табиатга, ўсимлик ва жонзотларга ғамхўрлик қилиш унинг севимли одати. Бунда эса оила соҳибларининг ўрни бўлакча.
Шоҳжаҳон ёш бўлишига қарамасдан спортнинг таеквондо тури бўйича сариқ белбоғ соҳиби. Болакай билан суҳбатлашиб, унинг орзулари ҳақида ўртоқлашдик. Самимий, қатъий оҳангда “Улғайсам қора белбоғ соҳиби бўлиб, юртимнинг номини жаҳон ареналарида ҳимоя қиламан, жаҳон чемпиони бўламан”, дея орзу қилади. У ҳозирда пойтахтимиздаги “Жар” спорт мажмуасида Таеквондо спорт тури бўйича устози Дониёр Расуловдан сабоқ олмоқда. Бу спорт турига кириб келганига ҳали кўп бўлмаган эсада, 2014-йилда мустақиллигимизнинг 23 йиллигига бағишланиб “Саховат спорт” клуби ўртасида ўтказилган мусобақада биринчиликни қўлга киритди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортБодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати
Тошкентдаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида бодибилдинг бўйича ХII жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 150 дан ортиқ делегация вакиллари иштирок этаяпти. – Юртбошимизнинг спор
Спорт6 та жаҳон рекорди янгиланди
Пойтахтимизда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ҳозирда терма жамоамиз вакилларидан Оғабек Нафасов (-55 кг) даст кўтариш машқида кумуш, Муаттар Набиева (-55 кг) д
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
Жамият“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?
Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и
