Бола дунёни беғубор нигоҳлари билан кўради. Улар чизган тасвирларда бу ҳолат яққол сезилиб туради. Яқинда “Тасвирий санъат фестивали” доирасида ёш ижодкорлардан ташкил топган “Нигоҳ” гуруҳи пойтахтимиздаги 100-махсус мактабнинг ўқувчилари билан тасвирий санъат маҳорат дарсларини ташкил қилишди. Тадбир Соғлом бола йилига бағишланди.
Унда ушбу мактабда таҳсил олаётган 20 нафар иқтидорли бола иштирок этди. Ўқувчилар гарчи жисмоний имконияти чекланган бўлсада тасвирий санъатдаги ўз истеъдодларини намойиш эта олишди. Улар тадбирда манзара, маиший жанрлардаги бетакрор асарларни яратди. “Нигоҳ” гуруҳининг бундай маҳорат дарслари анъана тусига кириб, бу йил учинчи бора ташкил этилмоқда. Ундан кўзланган мақсад тасвирий санъатга қизиқувчи иқтидорли ёшларнинг ижодий ишларини кенг оммага намойиш этишдан иборат. Шунингдек, маҳорат дарсига ташриф буюрган Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси, халқ рассоми Акмал Нуриддинов ўқувчилар иқтидорини юксак баҳолади.
Тадбирда эркин мавзуда расмлар ишланди. Асосий эътибор эса асарларнинг ғояси, тасвирий ечими, ранглар уйғунлигига қаратилди. Энг яхши ижодий иш муаллифлари Ўзбекистон Бадиий академиясининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди
МаданиятБИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на
МаданиятПсихологик портрет деганда нимани тушунамиз?
Ҳар бир одамнинг психологик портрети бўлади. Уни рассом эмас, балким Сизнинг ўзингиз яратасиз. Айнан мана шу психологик портрет бошқаларнинг Сизга бўлган муносабатини белгилаб бера
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
