Анъанавий Корея халқ табобатига бағишланган Илмий-амалий семинар бўлиб ўтди

Тошкент тиббиёт академияси ҳамда Корея соғлиқни сақлаш саноатни ривожлантириш институти (KHIDI) ҳамкорлигидаги «Ҳалқ табобати маркази” лойиҳаси доирасида анъанавий Корея халқ табобатига бағишланган Илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси давлат раҳбари томонидан мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга, тиббий таълимни такомиллаштириш ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий ҳизмат сифатини янада яхшилашга катта эътибор қаратилади. Хусусан, мамлакатимиз Президенти томонидан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича
Ҳаракатлар стратегиясининг IV банди ижтимоий соҳани ривожлантиришга бағишлангандир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 майдаги ПҚ-2956-сонли “Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, ҳамда 2018 йил 10 октябрдаги ПҚ-3968 “Ўзбекистон Республикасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорларнинг ижроси юзасидан 2018 йилнинг ноябрь ойида Тошкент тиббиёт академияси базасида ТТА ва Корея соғлиқни сақлаш саъноатни ривожлантириш институти (KHIDI) ҳамкорлигида Ҳалқ табобати маркази ташкил этилди.
Ушбу марказ замонавий соғлиқни сақлаш соҳаси билан йиллар давомида такомиллашиб келаётган халқ табобатининг ютуқларини уйғунлаштириш бўйича илмий лаёқатни ошириш ва ушбу соҳадаги илмий изланишларни оммалаштиришга ҳизмат қилади. Марказда академия ўқитувчилари ва талабалари Корея мутахассислари билан яқин ҳамкорликда таълим оладилар ва тиббий ҳизмат сифатини янада такомиллаштириш устида ишлайдилар.
Бугун ўтказилаётган анъанавий шарқ табобатига бағишланган Биринчи Илмий-амалий семинар қўшма фаолиятнинг самарали натижаларидан биридир.
Ҳалқ табобати соҳасидаги ҳамкорликни ва турли касалликларни даволашда Корея анъанавий табобатининг ютуқларини кенг намойиш этиш, ҳамда икки давлат етакчи мутахассисларининг анъанавий шарқона табобатнинг илмий асосланган методикаларини замонавий тиббиётга татбиқ этиш ҳақидаги мунозаралари ушбу семинар кун тартибидаги асосий масалалардан ҳисобланади.
Ушбу тадбир давомида шарқона табобатнинг илмий асосланган методикаларини замонавий соғлиқни сақлаш тизимига татбиқ этиш, соғлиқни сақлашнинг анъанавий табобатга асосланган инновацион методикалари бўйича маърузалар ўтказилади, ҳамда Корея Республикасининг анъанавий табобат соҳасидаги етакчи мутахассислари ва оғир асаб касалликлари билан касалланган беморлар иштирокида мастер-класслар ташкил этилади.
Ушбу тадбирда иштирок этиш учун Корея Республикасидан делегация ташриф буюрган. Делегация таркибига Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва фаровонлик вазирлиги, Корея соғлиқни сақлаш саноатни ривожлантириш институти вакиллари ва анъанавий табобат соҳасидаги Кореянинг етакчи тиббий ОТМ ва Марказлари профессорлари киришади.
Кореяда машҳур номга эга бўлган ўз ишининг мутахассислари академия талабалари учун маърузалар ўқишади ва оғир беморлар билан кўргазмали мастер-класслар ўтишади.
Корея Республикасининг беш нафар профессорлари Ўзбекистонлик беморлар мисолида анъанавий шарқ табобатининг ютуқларини намойиш этишади. Тадбир давомида Кореялик профессорлардан шифо топиш мақсадида кам ўчрайдиган оғир ҳолатлардаги беморлар маҳсус танлаб олинган.
Шу каби тадбирлар аҳолига кўрсатилаётган тиббий ҳизмат сифатини янада яхшилашга, тиббий таълим тизимини янада такомиллаштиришга, хорижнинг соғлиқни сақлашни ривожлантиришдаги малакасини шунингдек анъанавий шарқона табобатнинг илмий асосланган методикаларини замонавий тиббиётга татбиқ этиш усулларини чуқур ўрганишга, ва ушбу малакани Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимига татбиқ этишга ҳизмат қилади.

Яна ўқинг:  Жамғарма фаолиятидан (2012/39)

Амал СОЛИЕВА.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: