Оёқ ҳидланмасин десангиз…

Агар оёғингиз кўп терласа ва ҳаддан зиёд ҳидланиб, сизни хижолатга қўйса, лавр япроқлари сизга катта ёрдам беради. 15-20 дона лавр баргини алоҳида идишга солиб, устига 200 грамм сувни солинг. Сўнг паст оловда 10 дақиқа давомида қайнатинг. Қайнатма тайёр бўлгач, уни тоғорачага солиб, устидан 2-3 литр иссиқ сув қуйинг ва яхшилаб аралаштиринг. Кейин икки оёғингизни тоғорага солиб, 10-15 дақиқага давомида ушлаб туринг. Қарабсизки, оёғингиздаги бадбўй ҳид бутунлай йўқолади.

Тавсиялар

1.           Иложи борича пахта толасидан тайёрланган пайпоқлардан фойдаланинг.

2.           Туфли ёки этик ичини доимо тоза тутишга ҳаракат қилинг.

3.           Доимо ювилган янги пайпоқ кийишга одатланинг.

Эсингизда бўлсин, оёқларим ҳидланмасин десангиз аввало пайпоқни матосига ниҳоятда эътиборли бўлинг! Шундагина бу нохўш ҳиддан фориғ бўласиз.

Дилфуза АЗИМОВА

Яна ўқинг:  Хуштам салат

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: