Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Эзгу ишга камарбаста

01.09.2018
134 марта ўқилди
Эзгу ишга камарбаста

Пойтахтимизнинг равон кўчалари бўйлаб автобус елдек учиб бормоқда. Бугун “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Тиббий-ижтимоий марказининг малакали мутахассислари Қибрай туманидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказади. Эътиборлиси, бу фидойи ходимларнинг ҳар бир тонги ана шундай эзгу ва хайрли ишлар билан бошланади...

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Тиббий-ижтимоий маркази мана бир неча йилдирки, юртимизда она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оилаларда тиббий маданиятни ошириш, турли касалликларнинг олдини олиш ҳамда соҳага доир давлат дастурларини ҳаётга кенг татбиқ этишда фаол иштирок этиб келмоқда.

Шу ўринда айтиш керакки, Тиббий-ижтимоий марказ ўз фаолиятини тўлақонли олиб бориши ва мамлакатимиз аҳолисига сифатли тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишида ҳукуматимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитларнинг ўрни беқиёс. Айниқса, давлатимиз томонидан марказ фаолиятини такомиллаштириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва бу хайрли ишларга хорижий инвесторларни жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса эҳтиёжманд аҳоли қатламига бепул, сифатли ва кенг қамровли тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишда қатор қулайликларни яратмоқда.

Рақамларга мурожаат қилсак, тиббий-ижтимоий патронаж бригадаларининг 22 йиллик фаолияти давомида республика бўйича 700 мингга яқин оила ва 4 миллион 500 минг нафарга яқин фуқаронинг ижтимоий шароити, ундаги психологик муҳит, туғиш ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмирларнинг соғлиғи ўрганилди.

Тиббий, ижтимоий ва психологик ёрдамга, ижтимоий-ҳуқуқий муҳофазага муҳтож бўлган аёллар ва болалар ўз вақтида аниқланиб, уларга тегишли амалий ёрдамлар берилмоқда. Биргина 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида марказ ходимлари томонидан юртимиздаги 138 та маҳаллада 9 минг нафардан зиёд фуқаро тиббий текширувдан ўтказилди.

Кўрикка келганлар замонавий тиббий асбоб-ускуналар ёрдамида текширувдан ўтказилиб, уларга терапевт, педиатр, офтальмолог, гинеколог, эндокринолог, ультратовуш тўлқинли текширув, лор, электрокардиография текшируви, ортопед мутахассислар томонидан керакли маслаҳат ва тавсиялар берилди. Шу билан бирга тиббий маданиятни оширишга бағишланган маърузалар тингланди.

– Юртимизда оналар ва болалар саломатлигини асраш борасида амалга оширилаётган эзгу ишлар қамрови йилдан йилга кенгайиб бормоқда. Бу эса ҳукуматимизнинг оилаларга бўлган юксак эътибори ва ғамхўрлигидан далолат беради, – дейди Тиббий-ижтимоий марказ раҳбари Ҳафиза Холдорова. – Соғлом болани соғлом она дунёга келтиради. Бу борада доимий равишда ўтказилаётган тиббий кўриклар аҳоли ўртасида кўпгина касалликларнинг олдини олишга, хасталикка ўз вақтида тўғри ташхис қўйилиб, даволаш ишларини олиб боришга имкон яратмоқда. Шу ўринда савол туғилади: қачон она соғлом бўлади? Қачонки аёлнинг тиббий маданияти юксак бўлса, соғлом турмуш тарзига риоя қилса ва доимо ўз саломатлигига эътиборли бўлса. Бугунги маҳаллада ўтаётган учрашувдан кўзланган мақсад ҳам оила бекаларининг тиббий маданиятини юксалтириш, аёллар ва болалар саломатлигини таъминлашга қаратилган. Ўйлаймизки, тадбир давомида иштирокчилар репродуктив саломатлик борасида ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан керакли жавобларни олишди.

Теглар:#2018/35-36#2018/39

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…Саломатлик

Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…

Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла

15.11.2024124
“Иммун патрули” лойиҳаси ишга тушириладими?Тиббий сабоқлар

“Иммун патрули” лойиҳаси ишга тушириладими?

Болалар саломатлигини сақлаш, уларнинг юқумли касалликлар ва вакцинация ҳақидаги билимини ошириш мақсадида Жаҳон Соғликни Сақлаш ташкилоти (ЖССТ) “Иммун патрули” ўйин платформасини

02.05.2024234
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022197
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023182