Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ижтимоий муҳофаза – давлат эътиборида

02.10.2013
36 марта ўқилди
Ижтимоий муҳофаза – давлат эътиборида

Ҳукуматга қарашли бўлмаган "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси ижтимоий ҳимоя масаласида салмоқли ишларни амалга ошириб келмоқда. Жамғарманинг хорижий ҳамкорлари томонидан юборилган мурувват ёрдамлари – дори-дармонлар, тиббий жиҳозлар, кийим-кечаклар тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, ногирон болаларга ўз вақтида етказиб берилмоқда. Бундан ташқари республика шифохоналарида туғма танглай нуқсони, тананинг бўйин ва оёқ қисмида нуқсони бўлган болалар бепул жарроҳлик амалиётидан ўтказилди. Шунингдек, Ҳаётбек Душамов, Дилсўз Юсупова, Ҳуррият Рўзметоваларга ногиронлик аравачалари топширилди.

– Юртимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган ишлар, соҳада олиб борилаётган туб ислоҳотлар дунё жамоатчилиги эътирофига сазовор бўлаётгани барчамизга ғурур ва ифтихор бахш этади, – дейди жамғарманинг Хоразм вилояти Шовот тумани таянч пункти раҳбари Гулсора Жуманиёзова.

Ҳозирда таянч маскани томонидан аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, улар ўртасида соғ­лом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида 2013 йилнинг дастлабки олти ойи давомида 41 та маънавий-маърифий, 4 та спорт ва соғломлаштириш, 156 та хайрия тадбирлари, жами 201 та тадбир ўтказилди.

Теглар:#2013/37

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.2022357
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.2024203
Инсон нега ўз жонига қасд қилади?Жамият

Инсон нега ўз жонига қасд қилади?

Суициднинг кўпайиб бораётганлиги ҳар биримизни хавотирга солади. Ушбу долзарб ижтимоий-психологик муаммони фақат суицидологларга юклаб қўйиш билан унинг ечимини топиш анча мушкул.

29.11.2022166
Болажонлар мароқли дам оладиЖамият

Болажонлар мароқли дам олади

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг таътил вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда соғломл

01.07.2021125