
Жорий йил 12-15 апрель кунлари “Фазогирлар” куни муносабати билан Тошкент шаҳар Планетарийси Маданият бошқармаси билан ҳамкорликда байрам тадбири ўтказди.
Байрамона безатилган зал, унга ҳамоҳанг тарзда янграётган майин мусиқа садолари кичик ёшли болажонлар, ўқувчи-ёшларни ўзига оҳанрабодек чорлади. Байрам ҳар йилгидан-да кўтаринки руҳда ўтгани билан барчанинг хотирасига муҳрланди.
– 2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили ҳамда “Фазогирлар” куни муносабати билан ўқувчи-ёшларга қувонч ва шодлик улашиш, қолаверса, уларнинг астрономияга оид билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ушбу байрам ўтказилди, – дейди Тошкент шаҳар Планетарийси услубиятчиси Мадина Азимова.
Тадбир давомида концерт дастурлари, юлдузли қаҳрамонлар билан саҳна кўринишлари, болаларнинг ақлий салоҳиятини оширишга қаратилган викторина ҳамда коинот сирларини чуқурроқ ўзлаштиришлари учун қизиқарли дастурлар намойиш этилди.
– Планетарийни синфдош дўстларим билан мазза қилиб томоша қилдик. Намунавий залда жойлашган юлдузли осмон, қуёш тизимидаги сайёраларни томоша қилишга мўлжалланган ускуналар билан танишиш орқали астрономияга оид билимларимиз бойиди. Махсус проектор ва танлаб олинган слайдлар ёрдамида коинот тубига шўнғиш, метиоритлар, Шимол ёғдуси, турли катталикдаги кометаларни кўриш ўзгача таассурот уйғотди, – дейди 273-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Малика Маҳмудова.
“Фаол тадбиркорлик, иновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастурида ёш авлодни ҳар томонлама соғлом инсонлар этиб тарбиялаш, уларда замон талабларига мос билим ва кўникмаларни шакллантириш долзарб вазифалардан бири сифатида белгиланган. Шу мақсад йўлида ташкил этилган мазкур тадбирда юлдузли викторина ўтказилди. Беллашувда иштирокчиларга астрономия фанига оид топишмоқлар, тест саволлари берилди. Ғолиб болажонлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятТошкент шаҳрида очиқ осмон остидаги муз майдони очилди
7 январь куни Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри олдида муз майдони ишга туширилди. Ўзбекистон Республикаси “Очиқ осмон остидаги шаҳар муз майдони” лойиҳаси Тошкен
МаданиятМактабда Наврўз тантанаси
Шайхантоҳур туманидаги 10-сонли мактабда Наврўз байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Қадриятларимиз тараннум этилган тадбирда ўқувчилар томонидан намойиш этилган миллий либосла
МаданиятКино 5 кунда
"Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ёш киноижодкорларни янги фильмлар яратишга рағбатлантириш, чет эллик ҳамкасбларни юртимиз анъана ва маданияти билан та
МаданиятЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди
