Сўлим оромгоҳда ором олдик

Жорий йилнинг 5 июль куни «Соғ­лом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси томонидан юборилган, «Меҳрибонлик» уйлари, махсус мактаб-интернатлар тарбияланувчилари, имконияти чекланган болалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларидан иборат 150 нафар болажонлар «Оқтош кимёгарлар оромгоҳи» (Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани) соғломлаштириш масканидан мароқли ҳордиқ олиб қайтишди.

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб қувватлаш, «Меҳрибонлик» уйлари, махсус мактаб-интернатлари тарбияланувчилари, имконияти чекланган болалар саломатлигини тиклашга қаратилган дастурлар бўйича тиббий, маданий ва маърифий йўналишларда қатор хайрли ишларни амалга ошириб келмоқда. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларини таътил вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказиш мақсадида ёзги ва қишки оромгоҳларни ташкил этиб, кўплаб болажонларни ўз соғлиқларини тиклашлари учунбарча шарт-шароитларни яратиб бермоқда.

Жамғарма 2007 йилдан буён Россия Федерация­сининг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда. Жумладан, «Обод турмуш йили» Давлат дастурига асосан Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси билан имзоланган келишувга кўра, 18 июнь-4 июль кунлари 7 ёшдан 15 ёшгача бўлган кам таъминланган ва Тошкент шаҳридаги 24-сонли «Меҳрибонлик» уйининг 129 нафар ва Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри 14-сонли «Меҳрибонлик» уйининг 21 нафар тарбияланувчилари жалб этилган мазкур оромгоҳда болажонлар кўнгилдагидек маданий ҳордиқ чиқариш баробарида ўз соғлиқларини ҳам мустаҳкамлаб қайт­дилар.

Ўйлаймизки, болажонларимизнинг мазкур оромгоҳлардан ўз соғлиқларини тиклаб қайтиши келгусида уларниниг ўқишларида ўз ижобий таъсирини кўрсатмай қолмайди.

Фаррух БЕРДИЁРОВ

Яна ўқинг:  Эндиликда нафақалар нақд пул шаклида берилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: