Бир оила тадбиркорликнинг у ёки бу тури билан шуғулланиб, ўз рўзғори тўкинлигини бемалол таъминлай олади. Фақат бу оилада ишбилармонлик кўникмаси бўлиши, ҳар бир аъзо тадбиркорлик фойдали машғулот эканини ўзи англаб етиши керак.
Бугун юртимизда ана шундай тадбиркор оилалар кўпаймоқда. Улар ўзига наф келтириш баробарида ички истеъмол бозорини тўлдиришга ҳам муносиб ҳисса қўшишмоқда.
Касби туманида яшовчи Обид Қўзиев оиласининг ишбилармонлиги ҳам ҳудуд одамларига маълум. Анча йил аввал ушбу хонадон эгалари муваффақиятли бизнес ташкил этиб, буни яна бир бор исботлади. Оила аъзолари аввалдан йиғиб юрган кичик сармоядан мақсадли фойдаланишга аҳд қилди. Айрим таниш-билиш, соҳада юқори натижага эришган инсонларнинг тавсияси билан уй шароитида бедана боқишга киришилди. Бу иш ўз самарасини кўп куттирмади. Мазкур машғулот анча сердаромад тармоқ эканини оила аъзолари ҳам алоҳида эътироф этишмоқда.
– Ҳовлимиздаги бўш турган жойни парранда парвариш қилишга мўлжаллаб жиҳозладик, – дейди Обид Қўзиев. – Янги қафаслар ясаттирдик. Бу ерда 5 мингтага қадар бедана боқиш мумкин. Асосан тухум етиштириш бўйича иш олиб бораяпмиз. Шуниси ҳам бизга маъқул. Беданаларни жўжалигидан боқамиз. 40-45 кун деганда улар тухумга киради. Ҳозир парваришланаётган беданалар 3 мингдан ошган. Озуқасини вақтида берсак, маҳсулдорлик ҳам шунга мос бўларкан. Айни пайтда бир кунда 2 минг донадан зиёд тухум олиш имконига эгамиз. Талаб кўпки, етказиб улгурмаяпмиз. Қишлоғимизнинг ўзида ҳам харидорлар талайгина. Шунингдек, савдо дўконлари ва умумий овқатланиш шохобчаларини ҳам тухум билан таъминлаяпмиз. Келаётган мўмай даромаддан хурсандмиз.
Ишнинг кўзини билган оила аъзолари эндиликда ўз фаолиятини янада кенгайтириш, бунинг учун тижорат банкидан молиявий кўмак олишни мақсад қилишган. Яна бир қўшимча бино қуриш кўзда тутилган. Меҳнатнинг барчаси оила аъзолари зиммасида. Агар зарурат бўлса, улар ишчи кучи ёллашлари ҳам мумкин. Шунингдек, ушбу тадбиркор оила аъзолари беданани жўжалигидан боқишдан ташқари, уларни шу ернинг ўзида тухумидан очириб кўпайтиришни ҳам режалаштиришмоқда. Шундай қилинса, сарф-харажат камайиб, фойда чўғи янада ортади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ИқтисодОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар
Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис
ИқтисодЯнги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?
Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати
ИқтисодЎзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларни аутсорсинг қилиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури, Жаҳон Банки билан ҳамкорлигида “Ўзбекистонда инклюзив рақамлашти
ИқтисодМЕТРОЛОГИЯ — ЖАҲОН ОЙНАСИДА
Сўнгги йилларда мамлакатимизда миллий метрология соҳасида ўлчашлар натижаларининг халқаро даражада эътироф этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Давлат метрология муассасаларини
