Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Болалар ўйинлари: дардни ҳаракат билан енгамиз

03.07.2013
63 марта ўқилди
Болалар ўйинлари: дардни ҳаракат билан енгамиз

Шифокорлар боланинг касалига қараб қандай дорилар ичиришни танлаб беришади. Аммо бу етарли эмас. Беморлик чоғида ҳамма нарса, ҳатто ўйинлар ҳам боланинг касалига қараб танланиши керак. Грипп, ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекциялар), бронхиал астма ҳамда ўпка ва юқори нафас йўллари билан боғлиқ бошқа касалликларга чалинган пайтида полда ўйнаши учун болага асло рухсат бера кўрманг.

Ҳатто хона иссиқ, пол қалин гилам билан қопланган ва шамол айланадиган тешиклар йўқ бўлган тақдирда ҳам. Бундай ўйин пайтида бола кўкрак қафасини қисган ҳолда чўккалаб ўтиради. Натижада эса боланинг нафас олиш оғирлашиб, ўпкада ҳаво алмашиниши бузилади, қон билан таъминланиши ёмонлашади ва йўтал кучаяди. Бундай бола учун кўкрак қафаси мушакларини мустаҳкамлайдиган, нафас йўлларини яхшиловчи ўйинлар керак бўлади. Қуйи­да биз сизларга мана шундай ўйинлардан бир нечтасини кўрсатиб ўтамиз:

Ўйин билан даволанамиз

Касал бўлиш жуда ёқимсиз жараён. Куни бўйи тиниб-тинчимайдиган боланинг тўшакда михланиб ётиши қанчалик қийинлигини тасаввур қилиб кўринг. Балки қанақадир даволовчи ҳаракатли ўйинлар ўйлаб топиш керакдир? Шунда боланинг кайфияти кўтарилади, ҳам даволаш жараёни енгил кечади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, агар бола ҳаётидан хурсанд, қувноқ ва тетик руҳли бўлса, у инфекцияларга қарши яхши курашади ҳамда кўп хасталикка чалинмайди. Шу ўринда савол туғилади, касал бўлиб ётган уч яшар болакай қандай ўйинларни ўйнагани мақсадга мувофиқ? Бир нарсани унутмаслик керак: бола касал бўлган пайтида унинг ақлий ва ижодий қобилияти сусаяди. Агар томоғи оғриб, йўтал қийнаб, тана ҳарорати ошиб турган бўлса, унга кўпгина машғулотлар мумкин эмас.

Йўтални бирга енгамиз

Ўйинга берилганда бола йўтал ҳақида унутади ва кўп безовта бўлмайди. Агар кичкинтойнинг тана ҳарорати баланд бўлмаса, кровати ёнига бирор идишга иссиқ сув қўйинг. Бола қўғирчоғини ювинтирсин, ўрдакчаси ёки қайиқчасининг сузишини томоша қилсин. Қуруқ ҳаво нафас йўлларини безовта қилиб, йўтални қўзғайди, нам ҳаво эса аксинча. Агар бола томоқ оғриғидан қийналаётган бўлсаю, томоғини чайиш­ни ҳали уддалай олмаса, буни ўйин ёрдамида амалга оширинг. Отаси, бувисига пиёлада илиқ сув, болага эса доривор аралашмани беринг ва биргаликда томоғингизни "ғар-ғара" қилиб чайинг. Бошни қандай тутиш ва қандай "ғар-ғара" қилишни кўрсатиб беринг, овозингизни атай баландроқ чиқаринг. Кўз очиб-юмгунча кичкинтойингиз аста-секин тузала бошлайди.

“Асаларилар асал йиғганда”

Бу ўйин тўғри нафас олишни шакллантиради, қўл ва елка мушакларини мустаҳкамлайди, диққатни жамлайди. Бунда бола қўлларини кўксида кесиштирган ҳолда бошини эгиб ўтиради. Сиз унга: "Асалари виззз деди", дейсиз. Бола қўлчалари билан кўкрагини сиқиб-сиқиб қўяди-да, "виззз" деб талаффуз қилган ҳолда нафас чиқаради. Сўнг сиз билан биргаликда нафас олган ҳолда қўлларини икки томонга ажратиб, елкаларини бўш ташлайди ва учаётгандай ҳаракатлар билан шеър айтади: "Учаман, учаман, ҳаёт гаштин сураман, ширинтой болаларга асал олиб келаман". Бола хонани бир айланиб келгач, яна жойига қайтиб ўтиради. Ўйин 4-5 марта такрорланади.

“Хўрозчалар жанги”

Ўйин тартиби қуйидагича: Бола қўллари – қанотларини осилтирган ҳолда энгашиб туради. Тиззасига бир неча бор уриб: "Тақ, тақ, тақ!" дейди. Нафас чиқариб қаддини ростлайди. Қўллар ва елкаларни кўтариб, нафас олган ҳолда пастга туширади. Кейин у гўёки уйғонади ва нафас чиқаради. Машқ 3-5 марта бажарилади.

Бу ўйин болаларнинг умуртқа поғонаси мушакларини мустаҳкамлайди, нафас йўлларини бир маромдаги чуқур ҳаракатини шакллантиради, қоматни тўғри тутиш, диққатни жамлашни ўргатади.

“Шар шишириш” машқи

Бу ўйинда шар аста-секин шиширилади ва сўнгра дами чиқарилади. Ёки боладан қўлларини худди шар шишираётгандай тутиб, бурни билан чуқур-чуқур нафас олишини сўранг. Кейин эса қўлларини бўшаштириб, шарнинг дамини чиқараётгандай "ш-ш-ш"­ деган овоз чиқарсин. Бу машғулот тўғри нафас олишнинг шаклланишига имкон туғдиради, бир маромда ва чуқур нафас олиш, ўпка ва нафас йўллари касалликларининг тез тузалишига ёрдам беради.

Хонадонимиз қувончи фарзандимиз бетоб бўлиб қолса, нафақат кайфиятимизга, балки кундалик фаолиятимизга ҳам жиддий таъсир кўрсатиши шубҳасиздир. Фарзандимиз бетоб бўлиб қолса унда нафақат жисмоний балки руҳий ўзгаришлар, кузатилади. Шунингдек, у йиғлоқи ва инжиқ бўлиб қолади. Бола хасталанганда албатта, унинг кўнглига қараб даво чораларини ўйлаб топиш лозим. Келтирилган ўйинлардан ташқари сиз ҳам фарзандингизга унинг аҳволидан ва феъл-атворидан келиб чиқиб, турли ўйинлар ўйлаб топишингиз мумкин. Ана шунда касалликни бола енгиб кетиши анча осон кечади.

Теглар:#2013/26

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?Тиббий сабоқлар

Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?

Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйи­ча болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат

08.11.2024194
Болалардаги  тошмалар қандай хасталик белгиси?Тиббий сабоқлар

Болалардаги тошмалар қандай хасталик белгиси?

Мана, куз ҳам ниҳояламоқда. Салқин кунлар бошланган. Демак, ҳозир мавсумий аллергик хасталиклар авж оладиган пайт. Шулардан бири – чақалоқлар, болалар ва ўсмирлар ўртасида кўп учра

28.11.202369
Ёз фаслида ўткир ичак касалликлари нега кўпаяди?Табобат

Ёз фаслида ўткир ичак касалликлари нега кўпаяди?

Ҳозир юртимизда айни пишиқчилик мавсуми. Ёзнинг жазирама кунлари бошланди. Бу давр­да аҳоли, айниқса болалар ўртасида авж оладиган мавсумий касалликлар бор. Шулардан бири – ўткир д

18.08.2023160
Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?Саломатлик

Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб ўтказилган «Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги» муносабати билан вазирлик Матбуот хизмати гўдакнинг соғлом улғайишида она

22.06.2023268