Замонага мос миллий ҳунармандчилик аёллар тадбиркорлигининг қисмидир

Маълумки, пазандачилик, тикувчилик, гиламдўзлик, тўқувчилик кўпроқ аёлларга хос ҳунарлар сирасига киради. Бугун ушбу йўналишларда тайёрланаётган сифатли маҳсулотлар, бежирим ҳунармандчилик буюмлари анчагина харидоргир.
Талабнинг ортиши, ўз-ўзидан хотин-қизлар тадбиркорлиги ривожига замин ҳозирлаяпти.
Қолаверса, ҳукуматимиз томонидан аёллар, уй бекаларида ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш, уларнинг илғор ташаббуслари, бизнес-режаларини рўёбга чиқариш, моддий манфаатдорлигини ошириш, бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратишга катта эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида даромадли фаолиятни йўлга қўяётган тадбиркор хотин-қизлар сафи кенгаймоқда.
Ўтган йили Қашқадарё вилоятидаги тижорат банклари томонидан 2 минг 592 нафар тадбиркор аёлга қарийб 60 миллиард сўм миқдорида кредитлар тақдим этилгани ҳам мамлакатимизда хотин-қизлар тадбиркорлиги ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганининг амалдаги тасдиғидир. Бунинг эвазига жойларда кўплаб ишлаб чиқариш цехлари ва хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолият бошлади, мавжудларида маҳсулдорлик ошди, қамров кенгайди. Шунингдек, тегишли лойиҳаларнинг муваффақиятли амалга оширилиши 2 минг 500 дан зиёд кишини иш билан таъминлаш имконини берди.
Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 46-модда.
Бу борада эришилаётган ютуқларда “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси вилоят бўлимининг ҳам муносиб ўрни бор. Бўлим қошида ташкил этилган устоз-шогирд мактаби фаолияти бунда алоҳида ўрин тутади. Бу ерда таҳсил олган хотин-қизларнинг аксарияти бугун ўз мустақил бизнесига эга.
– Мактабимизда ёш қизларга тикувчилик ва каштачилик каби миллий ҳунармандчилик сирларини ўргатаяпмиз, – дейди бўлим раиси Ойниса Очилова. – Мўъжазгина цехимизда замонавий тикув дастгоҳлари ўрнатилган. Бу ерда асосан миллийлигимизга хос, даврга мос либослар тикилмоқда. Бундан ташқари, мактабимизда ёшлар тадбиркорлик асослари, мамлакатимизда ишбилармонларга берилаётган имтиёзлар, солиқ сиёсати, кичик бизнес субъектини ташкил этиш, фаолиятини юргизиш, тижорат банкидан кредит олиш ҳақида билим эгаллашади. Ҳудудий ташкилотларимизда ҳам худди шундай мактаблар фаолият кўрсатмоқда. Жумладан, Шаҳрисабз ва Қарши туманларида қизларга пазандачиликдан сабоқ берилаётган бўлса, Ғузор туманидаги аёллар оилавий тадбиркорлик, жумладан, уй шароитида паррандачилик билан кенгроқ шуғулланиш бўйича тажриба орттиришмоқда. Касбилик хотин-қизлар тикувчилик, миллий қуроқчилик анъаналарини ўзлаштириш имконига эга бўлмоқдалар.
Ҳунарли инсон кам бўлмайди. Аёл кишининг ҳунари мустақил тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга асос бўлаётгани эса янада қувонарли. Чунки, бундай тадбиркор хотин-қизларнинг кўпайиши, истеъмол бозорининг рақобатбардош маҳсулотлар билан таъминланишига, янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилади. Шу орқали оилалар фаровонлиги таъминланади, аёлларнинг жамиятдаги мавқеи юксалиб бораверади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликСемизлик аёллар умрини қисқартирадими?
«Семизлик аёлларнинг энг асосий қотили ва унга қарши курашга давлат миқёсида эътибор қаратиш зарур». Британиялик шифокор Селли Девис махсус тадқиқот натижасида чиқарилган ҳисоботда
СаломатликАёлларда бепуштлик
белгилари, сабаблари ва турлари Агар аёл фарзанд кўришни хоҳласа, аммо ҳомиладор бўла олмаса, бу бепуштлик деб аталади. Бироқ бепуштлик ташхиси сўнгги ҳукм эмас. Асосийси, аёлларда
Тиббий сабоқларЭллик ёшдан ошган аёллар ўтадиган тиббий текширувлар
Ёш ўтиши билан иммунитет пасайиб, сурункали касалликлар асоратлари ва янги хасталиклар пайдо бўлиш эҳтимоли ортади. Шунинг учун 50 ёшдан кейин шифокорлар барча аёлларга режали рави
ИқтисодМЕТРОЛОГИЯ — ЖАҲОН ОЙНАСИДА
Сўнгги йилларда мамлакатимизда миллий метрология соҳасида ўлчашлар натижаларининг халқаро даражада эътироф этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Давлат метрология муассасаларини
