Маъданли сув таркибида тери учун ниҳоятда фойдали бўлган компонентлар жуда кўп. Энг қизиғи, маъданли сув аксарият косметик фирмалар таклиф қилаётган қимматбаҳо термал суви ўрнини боса олади.
Фойдали томони эса бир неча томчи маъданли сув ёрдамида терини намлантириб олиш мумкин. Газланган сувдан фойдаланишдан аввал уни 30-40 дақиқа давомида оғзи очиқ ҳолда ушлаб туриш лозим.
Қуйида турли терилар учун мўлжалланган ниқоблар рецептини ҳавола этамиз.
Нормал тери учун намлантирувчи ниқоб: 5 томчи лимон шарбатини 50 мл маъданли сув ва 1 чой қошиқ сули ёрмаси билан аралаштиринг. 30 дақиқа тиндириб қўйганингиздан сўнг, юзингиз терисига суртасиз. Ниқоб 15 дақиқадан сўнг совуқроқ маъданли сув ёрдамида ювиб ташланади.
Қуруқ тери учун юмшатувчи, намлантирувчи ва ажиннинг олдини олувчи ниқоб: 2 чой қошиқ асал 50 мл маъданли сув билан аралаштирилади. Сўнг юз терисига суртилиб, 10 дақиқадан сўнг совуқроқ маъданли сув ёрдамида ювиб ташланади.
Ранги синиққан юзлар учун ниқоб: яримта лимон шарбати бир стакан маъданли сув билан аралаштириб, ичига 1 чой қошиқ глицерин қўшилади. Ҳосил бўлган лосьон ёрдамида юз терисини эрталаб ва кечқурунлари артиш лозим. Аралашма музлатгичда сақланади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларЁшартирувчи конфет кашф қилинди
Германиялик олимлар ёшартирувчи конфетни кашф қилишди. Ширинликнинг таркибий қисми фақат табиий маҳсулотлар – қора шоколад, манго бўтқаси, соя мевасининг сути, қуруқ мевалардан таш
ЖамиятСабзили табиий ниқоблар юз терисини ёшартиради
“Илик узилди” даври, илк баҳор чоғлари ҳар қандай турдаги тери учун ҳам парвариш даркор. Бироқ, ҳар кимда ҳам юз парвариши учун кераклича вақт ва маблағ етишмайди. Уй шароитида тай
СаломатликАёлларни ёшартирувчи маврак
Фитотерапевтлар мавракни аёллар ўсимлиги деб аташади. Маврак таркибида фитостроген (аёллар эстроген гормонининг ўсувчи аналоги) бўлиб, у ҳомиладор бўлишга кўмакчидир. Қолаверса, ма
Тиббий сабоқларОрганизмни ёшартирувчи ҳужайра топилди
Америкалик олимлар бутун организмни қайта тикланишига қодир “ўзак регенерация” ҳужайрани топишга этишдилар. Кашф этилган ҳужайра ёши улғайган организм тўқималарини дастлабки ёш ҳол
