
Термизда “Ёш чегарачилар” мусобақасининг Сурхондарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида Қуролли Кучларимиз тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар миллий армиямиз сафларини ҳар томонлама баркамол ёшлар билан тўлдиришда муҳим омил бўлаётгани таъкидланди.
Сурхондарё вилоятидаги 50 дан ортиқ академик лицей ва касб-ҳунар коллежида “Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик клуби фаолият юритмоқда. Ушбу анъанавий мусобақа ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ҳарбий соҳага оид ва давлат чегаралари тўғрисидаги билимини мустаҳкамлаб, уларда Ватан ҳимоячиси бўлишдек шарафли касбга қизиқишни оширишга хизмат қилмоқда.
Иштирокчилар турникда тортилиш, югуриш, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, тарих ва инглиз тили каби йўналишларда билим ва маҳоратини синовдан ўтказди.
Музработ иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг “Қоплон” жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди ва мусобақанинг мамлакат босқичига йўлланма олди. Термиз тиббиёт коллежининг “Сарҳад” жамоаси иккинчи, Термиз туризм ва меҳмонхона касб-ҳунар коллежининг “Қалқон”, Сариосиё тиббиёт коллежининг “Альфа” жамоалари учинчи ўринни эгаллади.
– "Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик клуби ёшларнинг жисмонан чиниқиши ва ҳарбий соҳага қизиқишини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди Музработ иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, “Қоплон” ҳарбий-ватанпарварлик клуби раҳбари Нурбой Эшқувватов. – Беш йил аввал мусобақанинг мамлакат босқичида учинчи ўринни қўлга киритганмиз. Ўтган йилларда клуб аъзоларининг маҳорати янада ошиб, билим ва кўникмалари мустаҳкамланди. Бу йил ҳам мамлакат босқичида юқори ўринлар учун курашамиз.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
