Ўзбекистон давлат консерваториясида истиқлол айёми арафасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Ватанимиз мустақиллигининг 22 йиллигига бағишланган "Ягонасан, муқаддас Ватан!" республика кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Ички ишлар, Мудофаа вазирликлари, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, Ёзувчилар, Бастакорлар уюшмалари, Миллий телерадиокомпания ҳамкорлигида ташкил этилган танловнинг финал босқичига бағишланган тадбирга мусиқашунослар, бастакорлар, хонандалар, санъат ихлосмандлари, талаба-ёшлар таклиф этилди.
Тадбир иштирокчилари томонидан 2009 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказилаётган ушбу кўрик-танлов Ватанга садоқат, унинг такдири учун дахлдорлик ҳисси билан йўғрилган мазмунан теран, бадиий етук қўшиқлар яратишни рағбатлантириш, уларни халқимизнинг маънавий мулкига айлантиришда муҳим омил бўлаётгани таъкидланди.
Бу йилги кўрик-танловда жами бўлиб, 53 минг 688 нафар ижодкор, 432 та профессионал ва ҳаваскор жамоалар иштирок этди. Айни пайтда ушбу танлов бастакор, шоир ва хонандалар ўртасидаги ижодий ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши ва кенгайиши, янги истеъдодларнинг кашф этилиши, жаннатмакон диёримизни тараннум этувчи юксак бадиий савиядаги қўшиқларнинг оммалашувидек эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликСоғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси: «Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!» шиори остида саломатлик акцияси бошланди
Мамлакатимизда олиб борилаётган ҳар бир янгиланиш ва ўзгаришларнинг туб мазмун-моҳиятига эътибор берсак, уларнинг барчаси шу муқаддас Ватанда азиз саналган инсон учун эканлиги яққо
Ягона мактаб формаси масаласига ойдинлик киритилди
"Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлашнинг давлат миқёсидаги тизими жорий этилди", деб хабар бермоқда Бош вазир ўринбосари Ази
Тўлов маданияти ҳам ватанпарварликдир
Табиий газ, электр энергияси мамлакатимизнинг бойлиги эканини унутмаслигимиз зарур. Зеро, бу икки бебаҳо хазина туфайли уйларимиз обод, хонадонларимиз фаровон, Ватанимизнинг иқтисо
Ўзбекистонда ягона ўқувчи формаси жорий этилади
Мамлакатимизда янги йилдан ягона ўқувчи формаси жорий этилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ОАВ ходимлари билан учрашув чоғида маълум қилди. Матбуот анжуманида таък
