Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Уч авлод учрашуви

11.05.2013
32 марта ўқилди
Уч авлод учрашуви

Жиззах Политехника институтида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган уч авлод учрашуви ўтказилди.

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши, Мудофаа ишлари бошқармаси, "Нуроний" жамғармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳудудий бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда уруш ва меҳнат фахрийлари ўз ҳаёт йўллари, истиқлол туфайли ҳаётимизнинг барча соҳаларида эришилаётган улкан ютуқ ва натижалар, халқимизнинг тинч, фаровон ҳаётини таъминлаш ҳамда ёшларимизнинг ҳар томонлама камол топишлари учун давлатимиз томонидан яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўзладилар.

– Мамлакатимизда келажагимиз эгалари бўлган ёш авлодга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилмоқда, - дейди Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси Ёқубжон Сиддиқов. – Ёшлар халқимиз ўтмишини қанчалик яхши билса, бу уларнинг Ватанга муносиб фарзандлар бўлиб вояга етишида катта аҳамият касб этади. Ўтганларни хотирлаш, кексаларни қадрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ёшларимизни миллий қадриятларга ҳурмат, эл-юртга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, маънавий баркамол авлодни вояга етказишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Айни пайтда вилоятнинг барча жойларида ана шундай учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбирларда Президентимиз Ислом Каримовнинг 2013 йил 25 апрелда қабул қилинган "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги фармони асосида уруш фахрийлари ва ногиронларига пул мукофотлари ҳамда маҳаллий ҳокимлик ва ҳомийларнинг совға-саломлари топширилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан кўрсатилаётган юксак эътибор ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасидан беҳад мамнун бўлган кекса авлод вакиллари эзгу тилакларини изҳор этиб дуо қилмоқдалар.

Теглар:#2013/19

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Зоминда уч авлод учрашуви  бўлиб ўтдиТиббий туризм

Зоминда уч авлод учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон қирғиз миллий маданий маркази ташаббуси билан Жиззах вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази вакиллари иштирокид а Жиззах вил

19.10.2022178
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрлардаИқтисод

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрларда

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий филиали ходимлари Олтинкўл тумани «Бедил» ва «Пахтакор» МФЙларда 110 нафар кам таъминланган, якка-ёлғиз отахон ва о

15.02.2021305
Эзгулик йўлиЖамият

Эзгулик йўли

«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди аҳоли генофондини сақлаш ва яхшилаш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялашда оила рол

31.05.2021275
Болажонлар мароқли дам оладиЖамият

Болажонлар мароқли дам олади

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг таътил вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда соғломл

01.07.202190