Яқинда истеъдодли шоира Ўктамхон Холдорованинг “Томаётган кўнгил” шеърий тўпламини ўқиб чиқдим. Ундаги гўзал шеърлардан шоиранинг қалб дунёси мени ўзига мафтун этди. Шоира мисраларида инсон қалби, унинг эврилишлари ғоятда самимий тараннум этилади. Ўктамхон рассом шоира. У ёзмайди чизади. Кўнгил ҳолатларидан ҳикмат топади. Тортган азобларидан теран хулосалар чиқаради. “Юрагимга ўхшаб қолган сўз” шеърида у шундай ёзади.
Учмоққа чоғланган сўз бор кўзингда
Мен битта-битталаб тутиб оламан.
Уларни юрагим тубига жойлаб,
Соқов сукунатга ўхшаб қоламан.
Ўктамойнинг кўплаб шеърларида инсон доимо ишонч, меҳр-муҳаббат ардоғида яшаши таъкидланади.
Шоира кўнгил одами бўлганидан ҳам шодланади, ҳам изтироблар чекади. “Бу дунёда ишим қолмади, кўнгил синиқларин теришдан бошқа” деган тўхтамга келади. Унинг илтижо оҳангида битилган шеърларида инсон қисматининг мураккабликлари акс этади.
Арпангни хом ўрдимми дунё,
Бошим узра тегирмон тоши.
Шафқат, нега боқмайсан қиё.
Сабрларим кетмоқда тошиб,
Гулни ҳидлаб балога қолдим.
Ўктамой – кўнгли чинакамига тўлиб кетганда қўлига қалам оладиган шоира. Аммо у изтироб оташидан қовжираган туйғуларини ортиқча ваҳималарсиз, босиқлик билан қоғозга туширади.
Унинг шеърларида Ватан туйғуси, дўстлик, соғинч каби мавзулар ҳам кенг ўрин эгаллайди.
Мисраларидаги фалсафий фикрлар уммони ўқувчини мушоҳадага чорлайди. Унинг ҳар бир шеърида қалб қўри сезилиб туради. Баландпарвоз мисраларга асло ўрин йўқ.
Хулоса қилиб айтганда ҳозир шоира авжи ижод палласида. Тўпламдаги кўплаб шеърлар ўқувчилар томонидан яхши баҳоланди. “Томаётган кўнгил” шеърий тўплами шеърият шайдолари учун муносиб туҳфадир. Ундаги ранг-баранг мавзулардаги шеърлар ўқувчини бефарқ қолдирмайди. Бу шеърий тўпламнинг ҳам севиб мутолаа қилинишига шак-шубҳа йўқ.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларОвқатланишдан кейин кўнгил айниса...
Овқатланишдан кейин оғриқ ва ноқулайлик сезишнинг кўплаб сабаблари бор. Агар оғриқ овқатдан кейин дарҳол сезилса ва у бир оздан кейин ўтиб кетса, бунга кўпинча овқат сабаб бўлади.
Тиббий сабоқларМурувват – умидсиз кўнгилларга шамчироқ
“Фарзанд товонига кирган зирапча онанинг юрагига ботади”, дейдилар. Ҳақиқатдан ҳам, дунёдаги оналарнинг ҳеч бири вужудининг бир парчаси бўлмиш фарзандига зиён-заҳмат етишини истама
ИқтисодСинган кўнгил
Инсон – энг олий мавжудот. Унинг эҳтиёжлари сира тугамайди. Ҳали у, ҳали бу нарса керак бўлади. Тунов куни шахсий юмуш билан бозорга бордим. Минг шукурки, бозорларимиз бут, истаган
Тил софлиги – кўнгил поклиги
Тил – инсон камолотида бетакрор ўрин тутади. Чунки, ҳаётий зарур билим ва тушунчалар тил воситасида онгу шууримизга сингдирилади. Фикрларимизни ифода этишда, мулоқот жараёнининг му
