Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ТЭНГДОШИМИЗ ЧЭМПИОН

17.12.2012
27 марта ўқилди
ТЭНГДОШИМИЗ ЧЭМПИОН

Айни вақтда юртимизда яратилаётган кенг имкониятлардан оқилона фойдаланиб Ватанимиз номини дунёга танитаётган ёшларимиз бисёр.

Тенгдошимиз Абдурауф Норқулов ҳам спортнинг бокс тури билан жиддий шуғулланиб, юртимиз спорти ривожига ўз ҳиссасини қўшиш ниятида тинимсиз изланмоқда. 2009-йилдан бошлаб “Комбат Айкидо” спортининг Накаун ва Фуллконтакт йўналишлари бўйича “Легион” клубида қатнашиб, мураббий Бахтиёр Юллиевдан бу спорт турининг сир-синоатларини қунт билан ўргана бошлади. Абдурауф қисқа вақт ичида юқори натижаларга эришиб, дастлаб 2011-йил Тошкент вилояти очиқ чемпионатида 3-ўринни эгаллади. Шу йилнинг июль ойида Фарғона вилоятида ўтказилган халқаро турнирда ва август ойида Тошкент шаҳар очиқ чемпионатида фахрли 1-ўринларни қўлга киритди. Сўнг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Республика турнирида 2-ўринга сазовор бўлди. Ўз устида тинимсиз ишлашда давом этган ёш спортчи 2012-йил апрель ойида Амир Темур хотирасига бағишланган Республика спорт мусобақасида Фуллконтакт йўналиши бўйича 1-ўринни эгаллаб, олтин медал билан тақдирланди. У энг катта ютуғини 2012-йил 9-октябрьда Тошкент шаҳрида ўтказилган мусобақада қўлга киритди. Иқтидорли спортчи ушбу турнирда чемпионлик камари соҳибига айланди ва ота-онаси, устозлари ишончини оқлади. 6-9-декабрьда эса Фарғонада Амир Темур олтин кубогида фуллконтакт йўналиши бўйича 1-ўринни эгаллади.

– Келгусида албатта, жаҳон чемпиони бўлиб, юртимизга муносиб фарзанд бўлишга ҳаракат қиламан, – дейди умидли спортчимиз.

Оилада тўрт фарзанднинг иккинчиси бўлган Абдурауф Самарқанд вилояти Иштихон туманида таваллуд топган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Миллий Университети қошидаги С.Сирожиддинов номидаги академик лицейида гуманитар йўналишда таҳсил олмоқда. Барча устозлари ва курсдошлари уни қўллаб-қувватлайди ҳамда ҳар бир мусобақа олдидан омад тилайди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022284
СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?Спорт

СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?

Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеа­ларга т

13.08.2020279
“Стоматология Юга-2019”  халқаро олимпиадасиСпорт

“Стоматология Юга-2019” халқаро олимпиадаси

2019 йил 21-22 октябр кунлари Тошкент давлат стоматология институтида яна бир халқаро танлов – “Стоматология Юга-2019” халқаро олимпиадаси ўтказилди. Рус миллий академик драма теат

23.10.2019254
Тошкент шаҳри профессионал бокс бўйича халқаро йирик жанг оқшомига мезбонлик қиладиСпорт

Тошкент шаҳри профессионал бокс бўйича халқаро йирик жанг оқшомига мезбонлик қилади

Жорий йилнинг 3 апрели ўзбек бокс спорти тарихига янги саҳифа бўлиб кирмоқда. Яъни, шу куни Тошкент шаҳри профессионал бокс бўйича халқаро йирик жанг оқшомига мезбонлик қилади. "Ҳу

01.04.2021246