Футбол бўйича ногирон спортчилар ўртасида ўтказилган навбатдаги халқаро турнирда Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси бош совринни қўлга киритди. Тошкент халқаро аэропортида ғолиб спортчиларимизни кенг спорт жамоатчилиги, оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олди.
Жисмоний имконияти чекланган ҳамюртларимизнинг халқаро миқёсдаги турли нуфузли спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришаётгани мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида оммавий спортни ривожлантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг самарасидир.
Футбол бўйича Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси 2007 йили Туркияда, 2010 йили Аргентинада ва 2012 йили Россияда ўтган жаҳон чемпионатларида кетма-кет уч маротаба ғолибликни қўлга киритган.
Сухуми шаҳрида ўтказилган мазкур халқаро турнирда ҳам терма жамоамиз тажриба ва маҳорат, матонат ва жасорат бобида тенгсиз эканини кўрсатди. Финалга қадар барча рақибларини йирик ҳисобда мағлубиятга учратган спортчиларимиз ҳал қилувчи баҳсда "Грозний" (Россия) жамоаси устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
СпортТошкент шаҳри профессионал бокс бўйича халқаро йирик жанг оқшомига мезбонлик қилади
Жорий йилнинг 3 апрели ўзбек бокс спорти тарихига янги саҳифа бўлиб кирмоқда. Яъни, шу куни Тошкент шаҳри профессионал бокс бўйича халқаро йирик жанг оқшомига мезбонлик қилади. "Ҳу
СпортКураш мусобақалари давом этмоқда
Жорий йил кураш мусобақаларига бой бўлди. Апрел ойининг дастлабки кунлари Термиз шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Президенти соврини учун Ал-Ҳаким Ат-Термизий халқаро турнир садолариг
СпортАвтопойга ғолиблари аниқланди
14-ноябр куни Тошкент вилояти Пскент туманининг “Жанубий трасса”сида автопойга бўйича Ўзбекистон чемпионати сериясининг 3-босқичи бўлиб ўтди. Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” т
