Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Спорт – менинг ҳаётим

16.06.2014
82 марта ўқилди
Спорт – менинг ҳаётим

Пойтахтимиздаги 28-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби 2013 йил апрель ойида ташкил этилди. Аслида 17– сонли болалар ва ўсмирлар жисмоний тарбия клуби номи билан фаолият юритган бу спорт мажмуаси 2012 йилда капитал таъмирланди ва спорт мактабига айлантирилди.

Бугунги кунда спорт мактабимизда мини футбол, бадиий гимнастика, акробатика, дзюдо, таеквондо ВТФ, енгил атлетика, велоспорт, юнон-рум кураши, у-шу сингари спорт турлари билан 369 нафар бола ва ўсмирлар мунтазам шуғулланадилар.

Спорт мактабида 1 нафар олий тоифадаги мураббий, 3 нафар халқаро тоифадаги спорт устаси, 4 нафар биринчи тоифали ҳамда 6 нафар малакали мураббийлар фаолият кўрсатмоқда.

Спорт мактабимиз ташкил этилганидан бери унчалик кўп вақт ўтмаган бўлсада, бугунги кунда муассаса тарбияланувчилари кўплаб нуфузли мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритиб келмоқда. Жумладан, спортнинг Таеквондо ВТФ тури бўйича 2013 йил 22-24 ноябрь кунлари ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида Игор Сой, Вова Абдуразаков ҳамда Александр Сигановлар биринчи ўринни эгаллаб, Ўзбекистон чемпиони деган номга сазовор бўлишди.

2014 йил январь ойида эса енгил атлетика бўйича Ўзбекистон қишки очиқ биринчилигида Руслан Малинин баландликка сакраш машқларида муваффаққиятли иштирок этиб спорт усталигига номзод бўлди. Шу билан бир қаторда, коллежлари Олимпия заҳиралари ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ўртасида енгил атлетика бўйича ўтказилган 39-Ўзбекистон чемпионатида ҳам спорт мактабимиз ўқувчиси Темур Раҳматуллаев қатнашиб, фахрли 2 ўринни эгаллади.

Бугунги кунда спорт мактабимизда шуғулланувчи ёшлардан 4 нафари спорт усталигига номзод, 2 нафари 1-тоифали спортчи, 29 нафари 2-тоифали спортчи номига сазовор бўлишган.

Спорт мактабида иқтидорли, спортга лаёқатли, интилувчан болалар кўп. Келажакда уларни дунё спорт майдонларида юртимиз байроғини шараф билан юқори кўтарадиган истиқболли ёшлар сафида кўришни истаймиз ва шу йўлда ҳаракат қиламиз.

Теглар:#2014/24

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024163
ОЛИЙ ТАЪЛИМДА СПОРТ СОҲАСИДА ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАР ОЧИЛДИСпорт

ОЛИЙ ТАЪЛИМДА СПОРТ СОҲАСИДА ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАР ОЧИЛДИ

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига янги йўналишлар бўйича ҳам абитурентлар қабул қилиниши масаласида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ўқи

29.06.2021148
Бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатиСпорт

Бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати

Тошкентдаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида бодибилдинг бўйича ХII жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 150 дан ортиқ делегация вакиллари иштирок этаяпти. – Юртбошимизнинг спор

05.10.2021124
МЕНИНГИТ НИМА?Тиббий сабоқлар

МЕНИНГИТ НИМА?

Менингит – мия пардаларининг ўткир яллиғланиши билан кечадиган юқумли касаллик. Менингитнинг оғир турлари болалик даврида кўп кузатилади. Катта ёшдагиларда менингит кам учрайди ва

20.01.2021282