“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ҳар йили анъанавий тарзда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Стол тенниси федерацияси шаҳар бўлими билан ҳамкорликда ўсмирлар ўртасида стол тенниси бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармаси кубоги учун республика турнирини ўтказиб келмоқда.
Якунланаётган ойида Тошкент шаҳрининг барча туманларида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллиги” муносабати билан 2000-2001 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида стол тенниси бўйича мусобақалар ўтказилган эди. Туман босқичларида 100 нафарга яқин ўсмирлар бу спорт тури бўйича ўз кучини, маҳоратини ва истеъдодини намойиш этдилар ва туманларда ғолибликни қўлга киритган ўсмирлар шаҳар босқичи мусобақаларида қатнашиш имкониятини қўлга киритди.
Юнусобод туманидаги 17-сонли мактабда ушбу турнирнинг ВИИИ шаҳар босқичи ўтказилди. Бу мусобақага туманларда ғолиб бўлган 4 нафардан қатнашчи иштирок этишди.
Турнирнинг асосий мақсади ўсмир болалар ва қизларни жисмонан соғлом ва бақувват бўлишлари, улар ўртасида спорт турларини оммавийлаштириш, иқтидорли ўсмирларни қўллаб-қувватлашдир. Мусобақа сўнгида “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Тошкент шаҳар таянч маскани томонидан турнирда иштирок этган ҳар бир қатнашчи ва ғолибларга диплом ҳамда фахрий ёрлиқлар, эсдалик совғалари тақдим этилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортКураш мусобақалари давом этмоқда
Жорий йил кураш мусобақаларига бой бўлди. Апрел ойининг дастлабки кунлари Термиз шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Президенти соврини учун Ал-Ҳаким Ат-Термизий халқаро турнир садолариг
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортОЛИЙ ТАЪЛИМДА СПОРТ СОҲАСИДА ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАР ОЧИЛДИ
Миллий матбуот марказида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига янги йўналишлар бўйича ҳам абитурентлар қабул қилиниши масаласида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ўқи
СпортБодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати
Тошкентдаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида бодибилдинг бўйича ХII жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 150 дан ортиқ делегация вакиллари иштирок этаяпти. – Юртбошимизнинг спор
