Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Сиҳатгоҳда газета куни

21.12.2015
14 марта ўқилди
Сиҳатгоҳда газета куни

“Саломатлик туман бойлик”, – деган нақлга амал қилган киши борки нафақат ўзининг соғлиғини балки оила аъзоларининг тинчлигу осо­йишталигини ҳам таъминлаган бўлади. Ўз вақтида меҳнат қилиб, кези келганида мароқли ҳордиқ чиқариб, соғлиқни тиклашнинг ҳам ўзига яраша гашти бор.

Пойтахтимизнинг сўлим “Чинобод санаторияси” акциядорлик жамиятида бўлиб ўтган “Соғлом авлод” газетаси кунлари доирасида мазкур сиҳатгоҳнинг дам олувчилари билан учрашиб бунга яна бир бор амин бўлдик.

Қўллари қадоқли, қалби эса ардоқли отахону онахонлар билан ҳамсуҳбат бўлиб, уларнинг чеҳрасидаги мамнунликдан шодландик. Мазкур санатория дунёнинг ривож­ланган давлатларида ишлаб чиқарилган тиббий асбоб-ус­куналар ёрдамида амбулатор ва стационар шароитида диаг­ностика ва даволаш хизматларини амалга оширади. Барча қулайликларга эга масканда дам олувчилар учун маданият саройи, кутубхона, спорт ва рақс майдончалари фаолият кўрсатмоқда.

Тадбир доирасида сиҳатгоҳда дам олувчилар “Соғлом авлод” газетаси таҳририяти журналистларининг ижод намуналаридан баҳраманд бўлишди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди. Шунинг­дек, дам олувчилар ўртасида ўтказилган спорт мусобақаси ва “энг яхши китобхон” танлови ғолибларини тақдирлаш ҳам байрамга ўзгача шукуҳ бахш этди. Учрашувда ёш санъаткорлар ижросида янг­раган мумтоз куй ва қўшиқлар дам олувчиларга кўтаринкилик бағишлади.

Теглар:#2015/50

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.2022299
Марафон: халқаро мусобақа якунига етдиСпорт

Марафон: халқаро мусобақа якунига етди

V Тошкент халқаро марафони ўз якунига етди. Мусобақада 34 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун курашди. Унда минглаб спортчилар 3 км, 10 км, ярим марафон ва марафон

13.03.2023149
Зоминда уч авлод учрашуви  бўлиб ўтдиТиббий туризм

Зоминда уч авлод учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон қирғиз миллий маданий маркази ташаббуси билан Жиззах вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази вакиллари иштирокид а Жиззах вил

19.10.2022161
Байрамингиз муборак бўлсин, ҳурматли тиббиёт соҳаси фидойилари!Тиббий сабоқлар

Байрамингиз муборак бўлсин, ҳурматли тиббиёт соҳаси фидойилари!

“Sog'lom avlod uchun” Халқаро хайрия фонди ва “Sog'lom avlod” газетаси жамоалари юртимиздаги барча тиббиёт соҳаси вакиллари – саломатлигимиз посбонларини ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ бил

08.11.202084