Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Шахмат маликалари мусобақаси якунланди

10.10.2013
17 марта ўқилди
Шахмат маликалари мусобақаси якунланди

Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида Халқаро шахмат федерацияси, мамлакатимиз шахмат федерацияси ҳамда "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилган хотин-қизлар ўртасидаги ФИДЕ Гран-присининг учинчи босқич баҳслари ниҳоясига етди.

Хотин-қизлар ўртасидаги олти халқаро турнирдан иборат ФИДЕ Гран-приси жаҳон шахмат тожи учун курашиш имконини берадиган мусобақадир. 2013-2014 йилларда ўтказиладиган ушбу турнирда умумий ҳисобда 18 нафар шахматчи иштирок этади. Ҳар бир бос­қичда 12 нафардан шахматчи ўйнайди. Шу тариқа уларнинг ҳар бири Гран-при сериясидаги тўрттадан турнирда қатнашади. Якунда энг кўп балл жамғарган шахмат устаси 2015 йилда амалдаги жаҳон чемпиони билан шахмат тожи учун ўн партиядан иборат учрашув ўтказиш имконига эга бўлади.

Гран-при босқичларига Женева, Дилижан, Тошкент, Ханти-Мансийск, Тбилиси ва Эрденет шаҳарлари мезбонлик қилади.

Пойтахтимизда ўтган нуфузли турнирда ўн икки нафар кучли шахматчи – Осиё чемпионати ва Осиё ўйинлари кумуш медали сов­риндори, халқаро гроссмейстер Нафиса Мўминова, жаҳон шахмат олимпиадаси, жаҳон ва Европа чемпионати совриндори грузиялик Бела Хотенашвили, қизлар ўртасида кўп карра жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Хампи Конеру, Осиё чемпионати кумуш медали совриндори ва Хитой чемпиони Цзю Веньцзюнь, жамоавий жаҳон чемпионати, Европа чемпионати ғолибаси, тезкор шахмат – блиц бўйича жаҳон чемпиони украиналик Катерина Лагно, жаҳон ва Европа чемпиони болгариялик Антоанета Стефанова, 20 ёшгача қизлар ўртасида жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Харика Дроновалли, жаҳон ва Европа чемпиони, жаҳон шахмат олимпиадаси икки карра ғолибаси россиялик Александра Костенюк, Европа чемпионати совриндори ва олти карра Арманистон чемпиони Элина Даниэлян, 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида жаҳон ва Европа чемпиони россиялик Ольга Гиря, 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасида жаҳон чемпиони хитойлик Чжао Сюэ, халқаро турнирлар ғолибаси қозоғистонлик Гулисхон Накбоева иштирок этди.

Мусобақа қоидасига кўра, ФИДЕ Гран-приси босқичида шахматчилар бир даврали тизимда жами 11 партия ўйин ўтказди. ­Нафиса Мўминова қозоғистонлик Гулисхон Накбоева ва хитойлик Цзю Веньцзюнни мағлубиятга учратди. Арманистонлик Элина Даниэлян ва украиналик Катерина Лагно билан дуранг ўйнади.

Теглар:#2013/40-41

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
БУТУН ЖАҲОН ШАХМАТ ОЛИМПИАДАСИ БЎЛИБ ЎТМОҚДАСпорт

БУТУН ЖАҲОН ШАХМАТ ОЛИМПИАДАСИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Жорий йилнинг 28 октябрь ва 6 ноябр кунлари Туркиянинг Чорум шаҳрида 16 ёшгача бўлган болалар ўртасида Бутунжаҳон Шахмат олимпиадаси бўлиб ўтади. Шу муносабат билан мамлакатимиздаг

30.10.2019130
“Тошкент кузи 2019”Спорт

“Тошкент кузи 2019”

Халқаро Шахмат академияси “Тошкент кузи 2019” анъанавий турнир ўз ниҳоясига етди. 200 дан ортиқ иштирокчи қатнашган ушбу турнирда, шахматчилар “А” ва “Б” гуруҳларига бўлиниб дона с

30.10.201971
ФАХРИЙЛАР ЎРТАСИДА  ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ  СТАРТ ОЛДИСпорт

ФАХРИЙЛАР ЎРТАСИДА ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ СТАРТ ОЛДИ

Спортнинг шахмат тури мия фаолиятини яхгилайдиган, хотирани мустаҳкамлайдиган, ўйлашга ва фикрлашга чорлайдиган, шунинг асаб тизимига дам берадиган ўйин ёки машғулотдир. Шу боис ша

07.10.201911
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022279