Самарқанд эшкак эшиш каналида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича “Самарқанд юлдузлари” халқаро мусобақаси якунланди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда “Rowing & Canoe” федерацияси ташаббуси билан ташкил этилган турнирда юртимиз вакиллари билан бирга Франция, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Венесуэла, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларидан келган спортчилар қатнашди.
Мусобақанинг биринчи кунида ўсмирлар ва катта ёшдаги байдарка ва каноэчилар яккалик, икки ва тўрт кишилик қайиқларда 1000 метр масофада беллашишди. Ушбу баҳсларда юртимиз вакиллари энг кўп медалларни қўлга киритдилар.
Иккинчи ва учинчи кунларда спортчилар 500 ва 200 метр масофада ўзаро мусобақалашди. Бу беллашувларда асосан ҳамюртларимиз билан бирга Жанубий Корея, Ҳиндистон ва франциялик эшкакчилар ғолиблик учун астойдил ҳаракат қилдилар. София Емельянова, Екатерина Заркова, Серик Мирбеков, Мирзиёд Ҳожиев, Александр Тихонов, Владислав Патофеев каби вакилларимиз шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой эгаллади.
Турнирнинг якуний мусобақаси – байдарка ва каноэда 5000 метр масофани босиб ўтиш баҳслари ҳам кескин курашларга бой бўлди. Қизлар ўртасидаги беллашувларда ҳамюртимиз Мария Горн маррага биринчи бўлиб етиб келди. Шунингдек, маҳоратли байдаркачиларимиз Алексей Мочалов биринчи ва Сергей Борзов иккинчи ўринни эгаллади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортСАМАРҚАНДДА ХАЙРИЯ ЯРИММАРАФОНИ
Самарқанд шаҳрида "Samarkand Half Marathon - 2020" доирасида шаҳар ва клублар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 35 мамлакатидан 3000 дан ортиқ иштирокчилар қатнашди. Вирт
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
СпортСТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?
Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеаларга т
Спорт“Стоматология Юга-2019” халқаро олимпиадаси
2019 йил 21-22 октябр кунлари Тошкент давлат стоматология институтида яна бир халқаро танлов – “Стоматология Юга-2019” халқаро олимпиадаси ўтказилди. Рус миллий академик драма теат
