Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ҚЎРҒОН МУСТАҲКАМ, ДЕМАК БАХТ БУНЁД

18.04.2016
31 марта ўқилди
ҚЎРҒОН МУСТАҲКАМ, ДЕМАК БАХТ БУНЁД

Жамият оила билан барқарордир. Қадим-қадимдан мустаҳкам ва фаровон оилалар қатъий бир тизимда ривожланиб келаётган давлатларни белгилаб беришган. Айнан шундай оилаларда камол топган фарзандлар эса нурли келажакнинг бунёдкорлари ҳисобланади. Шунингдек, ҳозирги кунда ҳам ҳар биримиз учун оила бу бехатар ва хотиржам маскандир.

Оила жамулжам бўлган вазиятни бир тасаввур қилиб кўринг. Дастурхон атрофида ўтириб, ота-она фарзандлари билан кун қандай ўтганлиги ҳақида суҳбатлашишмоқда. Болалар мактабда нима бўлганини ҳаяжон билан айтиб беришмоқда. Бу эса оиланинг ҳар бир аъзоси учун эртанги кунга нисбатан умидни, кўтаринкиликни пайдо қилади. Дарҳақиқат, шу каби миллий қадриятлар ва анъаналар, одамлардаги барча инсоний фазилатлар аввало оилада шаклланиб камолга етади. Шунинг учун жамиятимизда оила мавқеи ва масъулиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу йўналишдаги долзарб масалаларни илмий йўналишда мувофиқлаштириш эса ҳозирда давлатимизнинг устувор йўналишларидан ҳисобланади. Бунда эса айниқаса, 1998 йил ташкил этилган “Оила” илмий-амалий марказининг бу борадаги фаолияти диққатга сазовор.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда оилани мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш борасида йил сайин муҳим самарали ўзгаришлар амалга ошириляпти.

Ўтган йиллар давомида амалга оширилган Давлат дастурларининг аксарият қисми оилада ва жамиятда она ва бола соғлиғини сақлашга, уларни ҳар жиҳатдан ардоқлаш, муҳофаза қилишга қаратилганлиги билан алоҳида эътиборга сазовор. Статистик маълумотларга қараганда, ҳар йили юртимизда 160-170 мингдан зиёд никоҳ қайд этилади. Бу эса, ҳар минг нафар аҳолига 6, 8 тадан янги оила тўғри келади, дегани.

Ўтган вақт ичида, Республика “Оила” илмий-амалий маркази ўзбек оиласи олдида турган долзарб масала ва муаммоларни ўрганиб, уларни бартараф этишнинг механизмларини, самарали таъсир кўрсатишга доир йўл-йўриқлар, таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш билан шуғулланиб келди.

Республика “Оила” илмий-амалий маркази оилашунос олимларининг ўз тадқиқотлари натижаси ва хулосаларини, оилалардаги муаммоларни бартараф этиш борасидаги таклиф ва тавсияларни мутасадди ташкилотларга тақдим этиш билан бир қаторда, оилашуносликка тааллуқли билим ва кўникмаларнинг ҳар бир оилага, ҳар бир ота-онага етиб бориши учун астойдил ҳаракат қиладилар.

Республика “Оила” илмий-амалий маркази томонидан ўтган йилда 23 та илмий ва илмий-оммабоп адабиётлар чоп этилди. Улар юртимиз оилалари ҳаётини барқарорлаштириш, маънавий ҳаётини бойитиш: ҳуқуқий, тиббий маданиятини юксалтириш; психологик, иқтисодий билимларини оширишга қаратилган. Қўлланмалар воситасида ота-оналарга фарзанд тарбиясидай масъулиятли ишда услубий ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган. Мутахассисларнинг самарали меҳнати натижаси ўлароқ юзага келган “Оила энциклопедияси” Марказ фаолиятининг жиддий ютуғи бўлди. Нашр этилган ушбу қомус, рисола ва қўлланмалар, “Оилавий таълим: назария ва амалиёт” сингари монографиялар ота-оналар учун муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

“Оила” маркази тавсияси ва бевосита ташаббуси билан корхона ва ташкилотларда, мактаб ва муассасаларда, маҳалла ва турар жойларда мунтазам фаолият кўрсатадиган ўқув курслар, жамоатчи мутахассислар маслаҳатхоналари, маҳаллаларда “Ота-оналар университетлари”, имконияти чекланган фарзанди бор ота-оналар тиббий саводхонлигини оширишга қаратилган “Якшанба мактаби”, ФҲДЁлар қошида никоҳга кираётган ёшлар учун “Оила дорилфунуни”, шунингдек “Алла уйи” маданий-маърифий маркази кабиларнинг ташкил этилгани яхши самара бермоқда. Оммавий ахборот воситалари орқали мақсадли чиқишлар ташкил этилиб, бугунги кун оиласида мавжуд бўлган у ёки бу муаммо юзасидан малакали мутахассислар фикрини оммага етказишга ҳаракат қилинмоқда.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Cоч илдизининг мустаҳкам бўлишини истайсизми?Тиббий сабоқлар

Cоч илдизининг мустаҳкам бўлишини истайсизми?

Одатда соч толалари қуруқ, ёғли ёки мўътадил бўлади. Агар сочни ювганингиздан икки-уч кун ўтибоқ кирланиб қолса, демак у ёғли. Сочларингизни ҳафтасига икки марта ювиш етарли бўлса,

10.09.2021237
Тиббий ислоҳотлар – амалдаСиёсат

Тиббий ислоҳотлар – амалда

Бугунги кунда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, тиббий хизмат сифати ва кўламини янада ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларни сифатли дори-

01.12.2021167
Хотирани қандай мустаҳкамлаш мумкин?Тиббий сабоқлар

Хотирани қандай мустаҳкамлаш мумкин?

Кўпчилик 60 ёшдан ошгандан кейин (айримларда ундан 5-10 йил олдин ҳам) эшитган, кўрган, ўқиган нарсаларини, воқеа-ҳодисалар (хусусан, таниш-билиш­ларнинг исми-шарифи, жой номлари,

11.01.202495
Мангулик ва абадият қонуниятиСиёсат

Мангулик ва абадият қонунияти

Ер юзидаги ҳар бир инсон она тилини ўзи учун азиз деб билади, озгина ғурури бўлса, албатта. Илк бор «она», «ота», «Ватан» сингари қалбига яқин сўзларни айтиб тили чиққан гўдак, кей

20.10.2020281