Республикамизда сайлов қонунчилигини янада эркинлаштириш ва такомиллаштириш бўйича қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?
Зебо ҚОБИЛОВА, Қашқадарё вилояти
– Сайлов қонунчилигини янада эркинлаштириш ва такомиллаштириш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар ҳар бир мамлакатда сайловларни энг юқори демократик талаблар ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқ равишда ўтказишнинг муҳим омили ҳисобланади. Ўзбекистонда шаклланган демократик сайловларнинг муҳим тамойилларидан бири шуки, мамлакат президенти муқобиллик асосида бевосита сайловчилар томонидан сайланади.
Ижтимоий келиб чиқиши, ирқий ёки миллий мансублигига, жинси, маълумоти, тили ва дини, машғулот тури ва хусусиятига қараб, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сайлов ҳуқуқини бирон-бир тарзда бевосита ёки билвосита чеклаш таъқиқланади. Сайловларда қатнашиш орқали фуқаролар мамлакатда фаолият кўрсатаётган сиёсий партиялар ва уларнинг номзодларига муносиб баҳо берадилар.
Республикада сайлов тизимининг ҳуқуқий асослари парламент ва бошқа вакиллик органларига сайловларда жамоатчилик фикрини ҳар томонлама аниқлаш, номзодларнинг шахсий фазилатларини билиш, сайловчиларнинг фақатгина овоз беришгина эмас, балки уларнинг сайлов компаниясида бевосита иштирок этиши учун ҳам демократик муҳит яратишга йўналтирилган.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СиёсатМамлакатимизда коронавирус (COVID-19) инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўрилади
Қарорга шарҳ Ўзбекистон Республикаси Президенти 2021 йил 27 майда “Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Ўзбекистон Республикасида коронавиру
СиёсатЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ
Тиббий сабоқларНервлар хасталанишининг турлари ва олдини олиш чораларини биласизми?
Нервлар ва нерв чигалларининг зарарланишларини келтириб чиқарадиган сабаблар турлича. Кўпинча грипп, бруцеллёз, ревматизм, сил билан оғриганда, ҳар хил кимёвий моддаларда
Тиббий сабоқларШамоллашни даволашда оддий чоралар
Киши шамоллаб қолганида, дастлаб бурни битади, томоғи оғрийди, дармони қурийди. Йўтал эса кейинроқ бошланади. Хўш, йўталнинг олдини олиш мумкинми? Албатта, мумкин. Бунинг учун бурн
