Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори

03.06.2016
21 марта ўқилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори

МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИНИ МУНОСИБ ТАРЗДА ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

 

Бугунги кунда она юртимиз, Ўзбекистонимизнинг жадал тараққий этиб, барча соҳаларда улкан ютуқ ва марраларни қўлга киритаётганини, диёримизда ҳукм сураётган тинч ва осойишта, фаровон ҳаётни, файз ва қут-баракани халқимиз авваламбор Яратганимизнинг чексиз марҳамати сифатида шукроналик ва розилик билан қабул қилмоқда.

Шу борада эл-юртимиз учун эзгулик, саховат, меҳр-шафқат рамзи бўлиб келаётган муборак Рамазон ойининг маънавий-руҳий ҳаётимиздаги алоҳида ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, жамиятимизда меҳр-оқибат, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, халқимизга мансуб олийжаноб фазилатларни, диний-маърифий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида:

  1. 2016 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 6 июнь кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ойини жойларда миллий анъана ва қадриятлар, урф-одатларимизга мос ва уйғун тарзда ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширсин.

Мазкур тадбирларни ўтказишда муқаддас Рамазон ойининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган инсонийлик, маънавий поклик, шукроналик фазилатларини, муқаддас динимиз арконларини эъзозлаш, бугунги тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш, одамларни ўзаро яхшилик қилишга, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб яшашга даъват қилишга қаратилган кенг кўламли савобли амаллар ва тарғибот ишлари ташкил этилсин.

Ушбу қутлуғ ойда эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилалар ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, буюк алломалар, азиз-авлиёларимизнинг муқаддас зиёратгоҳларини ободонлаштириш бўйича олиб бориладиган тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида аҳамият берилсин.

  1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ойини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
  2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                          И. КАРИМОВ

Теглар:#2016/22

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР БИЛАН МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИСиёсат

ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР БИЛАН МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4307-сонли қарори ҳ

08.07.201991
Ўзбекистон ва Халқаро атом энергияси агентлиги ўртасидаги ҳамкорликСиёсат

Ўзбекистон ва Халқаро атом энергияси агентлиги ўртасидаги ҳамкорлик

В. М. ЧУДАКОВ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФ БУЮРДИ Халқаро атом энергияси агентлигининг мустақил ҳукуматлараро ташкилот сифатидаги фаолияти — атомдан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасида ҳамко

20.08.2019184
Мамлакатимизда коронавирус (COVID-19) инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриладиСиёсат

Мамлакатимизда коронавирус (COVID-19) инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўрилади

Қарорга шарҳ Ўзбекистон Республикаси Президенти 2021 йил 27 майда “Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Ўзбекистон Республикасида коронавиру

31.05.2021224
ТАБИАТНИ АСРАШГА ҚАРАТИЛГАН БИОТЕХНОЛОГИЯСиёсат

ТАБИАТНИ АСРАШГА ҚАРАТИЛГАН БИОТЕХНОЛОГИЯ

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган ва интродукция қилинган ўсимликларни кўпайтириш ҳамда улардан кенг фойдаланиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчи

14.10.2019139