Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

“Ўзбекистон – болалар нигоҳида” саҳифаси ва “Менинг муассасам – менинг оилам” лойиҳаси якунланди

03.11.2015
46 марта ўқилди
“Ўзбекистон – болалар нигоҳида” саҳифаси ва “Менинг муассасам – менинг оилам” лойиҳаси якунланди

Ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ўзбекистон нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти­нинг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди танлови асосида “Соғлом авлод” газетаси таҳририяти ҳам давлат грант-маблағини қўлга киритди. Унда ота-она қаровисиз қолган, шунингдек, имконияти чекланган болалар муаммолари, ушбу муассасаларнинг намунали тажрибалари, болалар истеъдодини юксалтиришга кўмаклашиш бўйича ижтимоий мақолалар тайёрлаш ва чоп этиш вазифаси белгилаб олинган эди.

Газетада “Ўзбекистон – болалар нигоҳида” рукни билан саҳифа ташкил этилиб, унда “Менинг муассасам – менинг оилам” танлови ҳам эълон қилинди. Лойиҳанинг мақсад ва вазифалари билан таништирилди (09. 10. 2014. 41-сон). Газета сайти “соглом. уз”да ҳам ушбу мавзу бўйича алоҳида йўналиш ташкил этилди.

Аввало, “Оиладагидек муҳит, рисоладагидек таълим-тарбия” сарлавҳаси остида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи билан суҳбат уюштирилиб, “Меҳрибонлик” ва “Мурувват” уйи тарбияланувчиларига мамлакатимизда оиладагидек муҳит, рисоладагидек таълим-тарбия бериш мақсадида амалга оширилаётган ҳуқуқий, ижтимоий ишлар ҳақидаги суҳбатни чоп этдик (09. 10. 2014. 42-сон).

“Ижтимоий ҳимоя намунаси” (09. 10. 2014. 43-сон). сарлавҳали мақолада эса республикадаги ихтисослашган мактаблардаги шароит ва таълим-тарбияни юксалтириш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишларни ҳикоя қилдик.

Ундан кейин алоҳида муассасаларга эътиборни қаратдик. “Соғлом бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишга, жумладан, ота-она қаровисиз қолган, шунингдек, имконияти чекланган болалар муаммоларини ўрганиш ва муассасаларнинг барчага маъқул ҳамда манзур тажрибалари ҳақида мақолалар тайёрлаб, бир йил давомида мунтазам ёритиб борилди. Энг асосийси, “Меҳрибонлик” ва “Мурувват” уйи тарбияланувчилари­нинг юртимиз ва ўзлари камол топаётган муассаса ҳақидаги фикрлари, бу йўналишдаги амалга оширилган ишлар – улар билан суҳбатлар, кичкинтойлар, ёшлар ижодларидан намуналар бериш орқали кенг очиб берилди. Шунингдек, “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчиларининг коллеж­ни битказгач, кредит олиб тадбиркорликни йўлга қўйганлари ҳақида ҳам уларнинг дил сўзлари орқали ҳикоя қилдик (02. 04. 2015. 14-сон); (11. 06. 2015. 24-сон). “Меҳрибонлик” уйлари ва “СОС – Ўзбекистон болалар маҳалласи” тарбияланувчиларининг кейинги ҳаёти, таълим тарбияси ҳақида (08. 01. 2015. 22-сон) сўз юритдик. Провардида, ёшлар ва болалар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга, соғлом фикрлаш кўникмасини шакллантиришга, истеъдодини йўнал­тиришга, маънавиятини юксалтиришга, жумладан, уларни эл-юрт, оила, дўстларга муҳаббат руҳида тарбиялашга кўмаклашишга интилдик.

Зеро, инсонпарварлик ва бағрикенглик кўнгли ярим болаларга, ногиронларга – имконияти чекланган инсонларга бўлган муносабатда кўринади. Унда “Меҳрибонлик” уйларидаги ва имконияти чекланган болалар муассасаларидаги шарт-шароитлар, болаларга яратилаётган имкониятлар, давлатимизнинг ғамхўрлиги, шу­нингдек, бу соҳадаги изланишлар, имкониятлар йил давомида олтмишдан ортиқ мақолалар орқали мунтазам ёритиб борилди. Шунингдек, саҳифаларда муаллиф ва болалар томонидан олинган 150 дан ортиқ фотосуратлар, ўқувчи-ёшлар­нинг ижодидан намуналар, яъни чизган расмлари, бадиий асар ва мақолалари ҳамда амалий санъат намуналари эълон қилинди. Лойиҳа якунида ўз истеъдодини намоён этган болалар рағбатлантирилди.

Ушбу саҳифалар орқали мамлакатимиздаги 30 та жами “Меҳрибонлик” уйлари “СОС – Ўзбекистон болалар маҳалласи” ва шу типдаги болалар шаҳарчалари, оилавий болалар муассасалари қам­раб олинди. Бундан ташқари, имконияти чекланган болалар муассасаларига ҳам кенг эътибор берилди. Лойиҳа охирида “Энг намунали муассаса” сертификати соҳиблари аниқлаштирилди.

“Менинг муассасам – менинг оилам” танлови эса кўнгли ярим ва имконияти чекланган болаларга ўз қобилиятларини намоён этиш учун маҳорат майдони бўлди. Шу билан бир қаторда уларга қўшимча иштиёқ бағишлаб, истеъдодини юксалтиришга кўмаклаша олди, десак хато бўлмайди. Бир сўз билан айтганда, болаларни ҳам маънан, ҳам жисмонан қўллаб-қувватлашга, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга ҳисса қўшди. Зеро, бугунги кунда мамлакатимизда болаларнинг иқтидорини тарбиялаш, уларнинг истиқболини таъминлаш мақсадида улуғвор ишлар амалга оширил­япти. Биз ҳам ушбу саҳифа ва танлов орқали юксак инсоний қадриятларга асосланган ҳаётий нуқтаи назарга эга бўлган маънавий бой, ахлоқан етук, ақл заковати юқори, билимли, жисмонан соғлом шахсни камол топтиришга муносиб ҳисса қўша олдик, деган умиддамиз.

Теглар:#2015/43

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?Тиббий сабоқлар

Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?

Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйи­ча болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат

08.11.2024194
Болаларни қандли диабетдан ҳимоя қилиш учун нима қилиш керак?Тиббий сабоқлар

Болаларни қандли диабетдан ҳимоя қилиш учун нима қилиш керак?

Қандли диабет йилдан йилга яшариб бормоқда. Бу дардга чалинганлар орасида ёш болалар, ҳатто чақалоқлар ҳам борлиги хавотирли ҳолат. Мутахассисларнинг бу ташвишида асос бор. Чунки ҳ

05.11.2022188
Болалардаги  тошмалар қандай хасталик белгиси?Тиббий сабоқлар

Болалардаги тошмалар қандай хасталик белгиси?

Мана, куз ҳам ниҳояламоқда. Салқин кунлар бошланган. Демак, ҳозир мавсумий аллергик хасталиклар авж оладиган пайт. Шулардан бири – чақалоқлар, болалар ва ўсмирлар ўртасида кўп учра

28.11.202367
Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?Саломатлик

Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб ўтказилган «Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги» муносабати билан вазирлик Матбуот хизмати гўдакнинг соғлом улғайишида она

22.06.2023268