Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ОАВ ходимлари спорт мусобақасида

03.07.2013
19 марта ўқилди
ОАВ ходимлари спорт мусобақасида

Мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов бошчилигида олиб борилаётган кенг ислоҳотлар бугун ўз самарасини бермоқда. Айниқса, болалар спортини ривожлантириш борасидаги ишлар бугун давлат сиёсати даражасига кўтарилган.

Муҳташам спорт мажмуалари, кўркам спорт залларида машқ қилаётган спортсевар ёшларимизнинг эришаётган ютуқларидан дилинг қувончга тўлади. Ўтказилаётган спорт мусобақалари катта ареналар сари йўл очиб юзлаб иқтидор эгаларини кашф қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан ҳар йили ўтказиб келинаётган спорт мусобақалари ҳам шулар жумласидандир.

Куни кеча Чилонзор туман спорт мажмуасида оммавий ахборот воситалари ходимларининг касб байрами арафасида ўтказилган мини футбол ва стол тенниси мусобақалари ҳам ғолиб жамоаларни аниқлаб берди. Республикамизда фаолият юритаётган ОАВ тизимидаги ўнта жамоа иштирок этган ушбу турнирда соҳа ходимлари, малакали журналистлар ўз маҳоратларини намоён этишди.

Мини футбол бўйича мусобақа якунларига кўра Ўзбекистон телерадиокомпанияси Тошкент канали жамоаси III ўринга лойиқ топилган бўлса, II ўрин "Ахборот" информацион дастури жамоасига, I ўрин эса "Спорт" канали жамоасига насиб этди. Шунингдек, "Маърифат" газетаси жамоаси рағбатлантирувчи мукофотни қўлга киритди.

Мусобақанинг стол тенниси бўйича "Маърифат" газетаси ходими Санобар Ҳакимова учинчи ўринни, Ўзбекистон телерадиокомпанияси ходимлари Лайло Рустамова иккинчи ўринни ҳамда Ирина Цой биринчи ўринни қўлга киритди. Турнир шартларига кўра "Энг яхши мураббий", "Энг яхши дарвозабон", "Энг яхши гол муаллифи" номинациялари бўйича ҳам ғолиблар эълон қилинди. Мусобақа ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Республика Болалар спортини ривожлантириш жам­ғармаси ҳамда Республика Хотин-қизлар қўмитаси каби ҳамкор ташкилотларнинг қимматбаҳо совғалари билан мукофотланди.

Теглар:#2013/26

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024159
ОЛИЙ ТАЪЛИМДА СПОРТ СОҲАСИДА ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАР ОЧИЛДИСпорт

ОЛИЙ ТАЪЛИМДА СПОРТ СОҲАСИДА ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАР ОЧИЛДИ

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига янги йўналишлар бўйича ҳам абитурентлар қабул қилиниши масаласида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ўқи

29.06.2021142
Бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатиСпорт

Бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати

Тошкентдаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида бодибилдинг бўйича ХII жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 150 дан ортиқ делегация вакиллари иштирок этаяпти. – Юртбошимизнинг спор

05.10.2021121
Тиббиёт ходимлари фаолияти касаба уюшмалари  ҳимоясидаСаломатлик

Тиббиёт ходимлари фаолияти касаба уюшмалари ҳимоясида

Ўтган йил соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари учун ҳақиқий синов йили бўлгани ҳеч кимга сир эмас. Дунё тиббиёт ходимлари меҳнат фаолиятидаги энг мушкул дамларни бошдан кечирди. Пандем

23.04.2021158