Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Нотариуслар нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этишга ҳақлими?

26.01.2017
28 марта ўқилди
Нотариуслар нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этишга ҳақлими?

– Нотариуслар нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этишга ҳақлими?

Элдор ҲИКМАТОВ,

Тошкент вилояти, Зангиота тумани

– “Нотариат тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддасига кўра нотариус қонун ҳужжатларига мос келмайдиган нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш ҳуқуқига эга. Мазкур қонуннинг 38-моддасида белгиланишича нотариус бундай ҳаракатни амалга ошириш қонунга зид бўлиши, бошқа нотариус томонидан амалга оширилиши кераклиги, муомалага лаёқатсиз фуқаро ёхуд зарур ваколатлари бўлмаган вакил нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилиши, юридик шахс номидан амалга ошириладиган битим унинг уставида ёки низомида кўрсатилган мақсадларга зид бўлиши, битим қонун талабларига мувофиқ бўлмаслиги ҳамда нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига жавоб бермаган ҳолларда нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиши мумкин.

Нотариал ҳаракатни амалга ошириш рад этилган тақдирда бу ҳақда нотариус мурожаат қилинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмасдан қарор чиқариши керак. Бундан ташқари, тақдим этилган ҳужжатларнинг қалбакилаштирилгани яққол кўриниб турган бўлса, ёки бунга шубҳа туғдирувчи етарли асосларнинг мавжудлиги, шунингдек, мурожаат этувчи шахс томонидан уни идентификациялаш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаслик ҳолатлари ҳам нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ эмас деб ҳисобланади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.2024219
Пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини 31 фоизга камайтирадиТиббий сабоқлар

Пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини 31 фоизга камайтиради

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, кунига олти километр ёки ўн минг қадам пиёда юриш остеопороз, қандли диабет, гипертония каби хавфли касалликларнинг олдини олишга

02.08.2023317
Узоқ вақт бир жойда ўтириб ишлаш умуртқа ва бўғин хасталикларини келтириб чиқаради(ми?)Тиббий сабоқлар

Узоқ вақт бир жойда ўтириб ишлаш умуртқа ва бўғин хасталикларини келтириб чиқаради(ми?)

Кўплаб касалликларнинг бош омили камҳаракатликдир. Асосий вақтини иш столида, компьютер қаршисида ўтказадиган ходимларнинг катта қисми ҳам, афсуски, жисмоний фаоллик етишмайдиган т

16.04.2024294
Уйқусизликка қарши қайси витамин фойда беради?Саломатлик

Уйқусизликка қарши қайси витамин фойда беради?

Маълумотларга кўра, дунё бўйича ҳар уч кишидан бири вақти-вақти билан уйқусизлик муаммосидан азият чекади. Айниқса, бундан кексалар кўпроқ қийналиши маълум. Аммо сўнгги пайтларда с

15.09.2023267