Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Никоҳ олди тиббий кўрикнинг аҳамияти

19.01.2017
103 марта ўқилди
Никоҳ олди тиббий кўрикнинг аҳамияти

Нигора Фазлиддин деган йигитга унаштирилди. Тўйни “бир ойдан сўнг қиламиз” дея келишиб олган куёв томон негадир бир ҳафтадан сўнг уни тезлата бошлади.

Ахийри, ҳар икки қуда бир ҳафта ичида тўйни ўтказишга келишиб олишди. Куёв ҳатто тиббий кўрикдан ўтиш ҳам гаплашиб қўйилганини айтди. Чиндан ҳам 3-4 кун ўтгач, икки ёшнинг тиббий кўрикдан ўтгани ҳақидаги қоғозлар тайёр бўлди.

Тўйдан икки кун ўтиб, ёш келиннинг қувончи интиҳосига етди. Куёвбола уйга кираётганда тўсатдан ерга юзтубан йиқилиб, оғзидан кўпик сочиб, қалтирай бошлади. Нигора қўрқувдан унга қандай ёрдам кўрсатишни ҳам билмай саросимада қолди. Албатта, аввалдан бундан хабардор бўлган Фазлиддиннинг яқинлари унга ёрдамга шошилишди. Ана шу воқеадан кейин куёв бўлмишнинг аввалдан тутқаноқ касаллиги борлиги аён бўлди...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ижроси бўйича никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишдан кўзланган асосий мақсад соғлом оилани шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш, ирсият билан боғлиқ ва туғма касалликларга чалинган болаларнинг туғилишини олдини олишдан иборат.

Шу боис, мамлакатимизда никоҳланувчи шахсларни қандай фуқаролигидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикаси ФҲДЁ органлари томонидан рўйхатдан ўтказиладиган барча фуқаролар “Оила” кодексига мувофиқ тиббий кўрикдан ўтказилади. Никоҳланувчи шахслар руҳий касалликларни аниқлаш, гиёҳвандлик, таносил, сил ҳамда ОИВ (одам иммун танқислиги вируси) ва ОИТС(одам иммун танқислиги синдроми) касалликларининг олдини олиш юзасидан мажбурий тиббий кўрикдан ўтадилар.

Бунинг учун никоҳланувчи шахслар ФҲДЁ томонидан яшаш жойидаги соғлиқни сақлаш тизимининг тегишли тиббиёт муассасаларига юборилади ва берилган йўлланмага асосан текширувдан бепул ўтказилади. Тиббий кўрикдан ўтиш муддати никоҳланувчи шахсларнинг тиббиёт муассасасига мурожаат қилган кундан бошлаб, икки ҳафтадан ошмаслиги керак.

Кўрикдан ўтаётган шахсларга белгиланган шаклдаги алоҳида тиббиёт картаси очилиб, унда текшириш натижалари тўлиқ акс эттирилади.

Айтиш лозимки, никоҳни қайд этишда ФҲДЁ органлари никоҳланувчи шахсларнинг тиббий-кўрикдан ўтгани ва уларнинг текшириш натижаларидан никоҳ қайд этилгунга қадар икки томонни ҳам хабардор қилишлари шарт. Тиббий кўрикдан ўтилгандан сўнг никоҳ тузилишига тўсиқ мавжуд бўлмаган тақдирда буни амалга ошириш мумкин бўлади.

Агар тиббий текширув натижалари даволаш курсидан ўтишни талаб этса, касаллик аниқланган шахс белгиланган тартибда тегишли даволаш муассасасига йўналтирилади. Текширилаётган шахс яшаш жойидаги маслаҳат комиссияси хулосасига рози бўлмаган тақдирда такрорий тиббий кўрик вилоят ёки республика муассасаларида ўтказилади.

Теглар:#2017/3

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Оғриқ қолдирувчиларнинг қандай зарари бор?Тиббий сабоқлар

Оғриқ қолдирувчиларнинг қандай зарари бор?

Ҳаётида бир марта бўлса ҳам тиш ёки бош оғриғидан азият чекмаган инсон бўлмаса керак. Албатта, бундай пайтда кўпчилик оғриқ қолдирувчи дориларга мурожаат қилади. Бироқ уларни қўлла

07.04.2023103
Она сутининг бола ҳаётида аҳамияти қанчалик муҳим?Саломатлик

Она сутининг бола ҳаётида аҳамияти қанчалик муҳим?

Пойтахтимизда сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ ташаббуси билан “Она сути билан озиқлантириш бўйича ахборот бериш салоҳиятини кучайтириш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Унда Қор

26.07.2024282
Қўзиқориндан заҳарланишнинг олдини олиш чораларини биласизми?Тиббий сабоқлар

Қўзиқориндан заҳарланишнинг олдини олиш чораларини биласизми?

Қўзиқориндан заҳарланиш овқатдан заҳарланишнинг оғир кечадиган тури ҳисобланади. Ушбу касаллик мавсумий бўлиб, асосан йилнинг баҳор ва куз фаслларида, аҳоли томонидан истеъмол учун

28.04.2023269
Ўткир юқумли ичак касалликларининг олдини қандай оламиз?Табобат

Ўткир юқумли ичак касалликларининг олдини қандай оламиз?

Ёз – пишиқчилик, тўкинлик фасли. Бозорларда сотилаётган турли хил ҳўл мевалар, сабзавотлар, кўкатлар инсон организми учун фойдали бўлиб, керакли витаминлар билан таъминлайди, куч-қ

10.08.2022185