Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

МУМТОЗ СИЙМОЛАР БОЛАЛАР ИЖРОСИДА

19.02.2013
22 марта ўқилди
МУМТОЗ СИЙМОЛАР БОЛАЛАР ИЖРОСИДА

Ёш авлод онгида миллий қадриятлар ва улуғ аждодларимизга бўлган ҳурмат гўдаклигиданоқ шаклланади. Аждодларимизнинг маънавий мероси баркамол авлод тарбиясида, уларнинг комил инсон бўлиб улғайишишида муҳим жараён ҳисобланади. Буюк бобокалонларимиз – Навоий ва Бобур асарлари ана шундай бой мерос ҳисобланади. Шу кунларда юртимиздаги таълим муассасаларида мумтоз адабиёт намоёндаларининг таваллуд айёмига бағишланган маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири пойтахтимизнинг Ҳамза туманидаги 371-мактабгача таълим муассасасида бўлиб ўтди. Ота-оналар, тарбиячи мураббийлар ва болажонлар иштирокидаги адабий тадбир барчада катта таассурот қолдирди.

Айниқса, “Нон ҳиди”, “Алишернинг ёшлиги” каби саҳна кўринишлари кичик гуруҳ тарбиячилари томонидан маҳорат билан ижро этилди.

Бола тилида айтилган рубоий, ғазал, ҳикматли сўзлар, тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

- Болаларнинг кичик ёшиданоқ Навоий ва Бобур ижодига ошно этиб тарбияланиши миллий қадриятларимизнинг бардавомлигини таъминлайди. Айнан, боғча ёшида болалар онгу шуурига сингдирилган билимлар улар вояга етгач ҳам мустаҳкам сақланиб қолади, – дейди кичик гуруҳ тарбиячиси Ҳилола Нурматова.

Теглар:#2013/7

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?Тиббий сабоқлар

Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?

Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйи­ча болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат

08.11.2024214
Болаларни қандли диабетдан ҳимоя қилиш учун нима қилиш керак?Тиббий сабоқлар

Болаларни қандли диабетдан ҳимоя қилиш учун нима қилиш керак?

Қандли диабет йилдан йилга яшариб бормоқда. Бу дардга чалинганлар орасида ёш болалар, ҳатто чақалоқлар ҳам борлиги хавотирли ҳолат. Мутахассисларнинг бу ташвишида асос бор. Чунки ҳ

05.11.2022195
Болалардаги  тошмалар қандай хасталик белгиси?Тиббий сабоқлар

Болалардаги тошмалар қандай хасталик белгиси?

Мана, куз ҳам ниҳояламоқда. Салқин кунлар бошланган. Демак, ҳозир мавсумий аллергик хасталиклар авж оладиган пайт. Шулардан бири – чақалоқлар, болалар ва ўсмирлар ўртасида кўп учра

28.11.202374
Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?Саломатлик

Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб ўтказилган «Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги» муносабати билан вазирлик Матбуот хизмати гўдакнинг соғлом улғайишида она

22.06.2023274