Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Махсус болалар муассасаларига витаминлаштирилган сабзавот аралашмалари юборилади

19.09.2016
22 марта ўқилди
Махсус болалар муассасаларига витаминлаштирилган сабзавот аралашмалари юборилади

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, халқимизга сифатли тиббий-ижтимоий кўмак кўрсатиш борасидаги ишларга “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди “Recource and Policy Exchange” (АҚШ) халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда 2009 йилдан буён қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда. Навбатдаги хайрия тадбирида мазкур ташкилот томонидан юборилган витаминлар билан бойитилган маҳсулотлар тиббий-ижтимоий муассасаларга топширилди.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида фонд бир қатор халқаро хайрия ташкилотлари билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ҳамкорлик доирасида мамлакатимиздаги тиббий-ижтимоий муассасалар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, "Меҳрибонлик", "Мурувват" ва "Саховат" уйлари, махсус мактаб-интернатлар тарбияланувчиларига дори-дармонлар, тиббий жиҳозлар, санитария-гигиена воситалари, кийим-кечаклар, озиқ-овқат маҳсулотлари, спорт инвентарларидан иборат мурувват ёрдами кўрсатилмоқда.

Фонднинг минтақавий филиаллари, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари орқали мамлакатимиздаги 139 та тиббий ва махсус болалар муассасасига витаминлаштирилган сабзавот аралашмалари мурувват ёрдамлари сифатида етказиб берилиши, бу борадаги эзгу ишларнинг амалий ифодасидир.

Тадбирда Ўзбекистон Рес­публикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда тиббий-ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ло­йиҳалар натижалари ҳақида сўз юритилди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?Тиббий сабоқлар

Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?

Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйи­ча болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат

08.11.2024192
Болалардаги  тошмалар қандай хасталик белгиси?Тиббий сабоқлар

Болалардаги тошмалар қандай хасталик белгиси?

Мана, куз ҳам ниҳояламоқда. Салқин кунлар бошланган. Демак, ҳозир мавсумий аллергик хасталиклар авж оладиган пайт. Шулардан бири – чақалоқлар, болалар ва ўсмирлар ўртасида кўп учра

28.11.202365
Ёз фаслида ўткир ичак касалликлари нега кўпаяди?Табобат

Ёз фаслида ўткир ичак касалликлари нега кўпаяди?

Ҳозир юртимизда айни пишиқчилик мавсуми. Ёзнинг жазирама кунлари бошланди. Бу давр­да аҳоли, айниқса болалар ўртасида авж оладиган мавсумий касалликлар бор. Шулардан бири – ўткир д

18.08.2023157
Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?Саломатлик

Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб ўтказилган «Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги» муносабати билан вазирлик Матбуот хизмати гўдакнинг соғлом улғайишида она

22.06.2023266