Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

МАКТАБГАЧА ТАъЛИМ МУАССАСАСИ – санъат, маданият ва спорт маскани

11.09.2014
108 марта ўқилди
МАКТАБГАЧА ТАъЛИМ МУАССАСАСИ – санъат, маданият ва спорт маскани

Болажон!.. Унинг беғубор қалби гўзалликка ошён. Жарангдор кулгусида бир олам шодлик мужассам. Ана шу эртамиз эгаларининг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишлари борасида таълим ва тарбиянинг бошланғич тизими мактабгача таълим муассасаларининг ўрни беқиёс.

Пойтахтимизнинг Олмазор туманида жойлашган 423-“Орзу” номли мактабгача таълим муассасасига кириб борар эканмиз, дастлаб замонавий кўринишда қад ростлаган бино атрофидаги манзарали дарахтлар, йўлакларга туташ майдончалардаги барқ уриб яшнаб турган райҳон-у жамбиллар диққатимизни тортди.

Мавжуд 12 та гуруҳда тарбияланаётган 330 га яқин кичкинтой учун яратилган шарт-шароитлар рисоладагидек. Ушбу мактабгача таълим муассасаси айни вақтда нафақат туманда, балки шаҳар миқёсида ҳам етакчи ўринлардан бирини эгаллаб келмоқда.

– Муассасамизда фаолият юритаётган тарбиячиларнинг ҳар куни ўз устида ишлаши, тажрибасини ошириб бориши қатъий назоратга олинган. Чунки ҳар бир боланинг ўзига хос дунёси бор. Буни қалбан ҳис этган ходимгина чин маънода тарбиячи бўла олади. Масканимиздаги расм, мусиқа, инглиз тили, рус тили, турли спорт тўгараклари кичкинтойлар иқтидорини шаклантирмоқда. Кичкинтойларга тил ўргатиш борасида илғор тажрибалар қўлланилаётгани боис улар инглиз, рус тилларини қунт билан ўрганишмоқда. Нафақат билимлар беллашувида, балки спорт соғломлаштириш мусобақаларида ҳам тарбияланувчилар кўплаб ютуқларни қўлга киритмоқда. Соғлом бола йили муносабати билан ўтказилган “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур, қудратли эл фарзандлари соғлом бўлур” номли гимнастрада мусобақасининг туман миқёсида гуруҳ раҳбари Феруза Мирмаҳмудова бошчилигида фахрли ўринни эгаллаган болажонлар фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

“Соғломжон, полвонжон”, “Биз шахмат ўйинини биламиз” каби спорт мусобақаларида ҳам маскан тарбияланувчилари юқори ўринларни қўлга киритишган. Болажонларни табиатни севиб уни ардоқлашга ўргатиш мақсадида ўтказилган “Гуллар байрами”, “Сув байрами”да кичкинтойлар тарбиячилар бошчилигида ўз маҳоратларини намойиш этиши баробарида борлиқ оламнинг бебаҳо бойликлари билан яқиндан танишди, – дейди муассаса раҳбари Санобар Умбеталиева.

Халқимизда “Излаган имкон топар”, деган нақл бор. Санобар опа айтганидек, ушбу масканда болажонларнинг ҳар бир куни қизиқарли машғулотлар билан ўтаётгани боис улар асло зерикишмайди. Гуруҳларда болажонларнинг гулқоғоздан ясаган турли ўйинчоқлари, чизган расмлари асосида кўргазма ташкил этилган бўлиб, кичкинтойларнинг ижодкорлиги шаклланмоқда. Турли эртак ва мултфилм қаҳрамонлари ҳақида билганларини сўзлаб бериш орқали уларнинг нутқи ривожланаяпти. Бу борада Лобар Аҳмедова, Васила Қудратова, Наргиза Ғаниева, Дилдора Акрамова, Махсудахон Тошпўлатова каби малакали тарбиячиларнинг ҳиссаси беқиёс. Мактабгача таълим муассасасидаги мавжуд тиббиёт хонаси замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланган. Болажонлар соғлиғи ҳар куни назорат қилиб борилади.

Мазкур муассаса “Навбаҳор” маҳалласи ҳудудида жойлашган. МТМда маҳалла билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган. Бугунги “Мен ўзбекнинг бахтли фарзандиман” байрам эрталигида ҳам маҳалладан ташриф буюрган фаоллар болажонларни қутлаб, уларнинг мунаввар эртаси ҳақида сўз юритишди. Шунингдек, тумандаги 8-маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги Дилшод Қобилов раҳбарлик қилаётган ансамбл аъзолари ҳам ўз чиқишлари билан болажонларни хушнуд этишди.

Теглар:#2014/37

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024160
Бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатиСпорт

Бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати

Тошкентдаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида бодибилдинг бўйича ХII жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 150 дан ортиқ делегация вакиллари иштирок этаяпти. – Юртбошимизнинг спор

05.10.2021124
ТУРКСОЙ ўзбек журналистларини тақдирладиМаданият

ТУРКСОЙ ўзбек журналистларини тақдирлади

Ўзбекистондаги Ҳайдар Aлиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказида ўзбек журналистларига ТУРКСОЙнинг мукофотлари топширилди.       Тадбирда ТУРКСОЙ ташкило

12.09.2022261
ИСТИРОҲАТ БОҒИДАГИ БОЛАЛАРМаданият

ИСТИРОҲАТ БОҒИДАГИ БОЛАЛАР

Куни кеча пойтахтимизнинг Ғафур Ғулом номли маданият ва истироҳат боғи ҳар доимгидан ҳам гавжум бўлди. Маълумки, 25 майдан 2 июнга қадар юртимиз бўйлаб “Бахтли болалик” шиори остид

02.06.2023211