Маълумки, янги 2014-2015 ўқув йили бошланиши олдидан ота-оналар учун қулайлик яратиш, умумтаълим мактаблари ўқувчиларини асосий турдаги ўқув қуроллари, дарсликлар, мактаб формалари, кийим-кечаклар ва пойабзаллар билан таъминлаш мақсадида ҳудудларда 2014 йилнинг 10 августидан 10 сентябригача мактаб ярмаркалари ташкил этилди.
Биргина Нукус туман марказида жойлашган 1-сон ихтисослаштирилган умумий таълим мактабида ташкил этилган мактаб бозоридан жами икки миллион етти юз етмиш уч нафар ўқувчилар фойдаланиши кўзда тутилган. Асосийси, ушбу бозорда терминал хизмати йўлга қўйилгани харидорлар учун қулайлик яратмоқда. Мазкур мактаб кутубхоначиси Б. Ибрагимова ота-оналарга фарзандлари учун керакли маҳсулотларни харид қилишларида яқин кўмакчи бўлаётир.
– Мактабимиз Ахборот-ресурс маркази раҳбари Қ. Қидирниязова бу йил Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган “Энг яхши АРМ кутубхоначиси” кўрик-танловининг республика босқичида II-ўринни қўлга киритди, – дейди мактаб директори Икром Минажов. – Ҳозир у “Ақмангит” овул фуқаролар йиғинида жойлашган 26-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган мактаб ярмаркасида харидорларга хизмат кўрсатмоқда. Шунингдек, мактабимизда янги ўқув йилига ҳам қизғин тайёргарлик кўряпмиз.
Дўкон пештахталарида тартиб билан кетма-кетликда чиройли тахланган ўқув қуроллари, портфеллар, бежиримгина мактаб формалари эътиборимизни тортди. Кимдир ўғлига лойиқ шим, яна биров қизига муносиб мактаб формасини сотиб олди. Болажонлар эса дафтар ва ручкалар харид қилишди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятМактабда Наврўз тантанаси
Шайхантоҳур туманидаги 10-сонли мактабда Наврўз байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Қадриятларимиз тараннум этилган тадбирда ўқувчилар томонидан намойиш этилган миллий либосла
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
Тиббий сабоқларЮмшоқ контакт линзадан фойдаланганда кўзда нега ноқулайлик сезилади?
Юмшоқ контакт линзалар – баъзи кўз хасталикларини даволашнинг қулай, замонавий ва арзон усули ҳисобланади. Ушбу маҳсулотнинг афзалликлари боис бугун кўпчилик беморлар кўзойнак тақ
Ёш оналарга фойдали 10 маслаҳат
Кичкинтойингизни парваришлар экансиз, ўз-ўзингизга мунтазам савол берасиз: мен ҳаммасини рисоладагидек бажаряпманми? болажон эса кундан-кун янги қилиқлар чиқариб, сизни бу ҳақда та
