Назокатли ва нафосатли о'збек қизлари юртимиз довруг'ини бугун дунё бо'йлаб таратмоқда. Жаҳон спорт ареналарида, мухташам сан'ат саройларида, халқаро ко'ргазмаларда муваффақиятли иштирок этаётган Барчиной, То'марис авлодларига чинданда ҳавас қилсанг арзийди. Ана шундай қизлар сафига 2011-йили Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори бо'лган Зулхумор Бобоевани ҳам қо'шиш мумкин.
Зулхумор олти ёшидан бошлаб спортга ошно бо'лди. Бунга, аввало, мамлакатимизда юксак интеллектуал салоҳиятли, мустақил фикр, кенг дунёқарашга эга ёшларни тарбиялаш, уларни жисмонан чиниқтириш, барча ҳудудларда, шунингдек, чекка қишлоқларда ҳам замонавий спорт мажмуалари бунёд этилишига жиддий э'тибор қаратилаётгани, қолаверса, оилавий муҳитнинг ҳам ижобий та'сири бо'лгани аниқ. Отаси – О'збекистон шотокан карате-до ассоцацияси Тошкент вилоят терма жамоаси мураббийи Баҳодир Бобоевнинг са'й-ҳаракатлари туфайли олти ёшида Зулхумор спортнинг карате турининг шотокан ё'налиши бо'йича шуг'улланишни бошлади. Машг'улотлар бесамар кетмади. Тез орада қизалоқ о'зининг Барчиной издоши эканини исботлади. 2007-йили дастлаб Японияда о'тказилган жаҳон биринчилигида г'олибликни қо'лга киритган спортчимиз, айнан шу йили Руминиянинг Бухарест шаҳрида о'тган Европа очиқ биринчилиги баҳсларида ҳам муваффақият қозониб ютуқларининг тасодиф эмаслигини исботлади. Муваффақиятлардан руҳланган Зулхумор машг'улотларга зо'р бериб яна янги-янги марралар сари қадам ташлади. 2008-йили Осиё биринчилигида биринчи о'рин, 2009-йили Японияда жаҳон биринчилиги баҳсларида учинчи о'ринни эгаллади. 2010-йилнинг август ойида Туркиянинг Истанбул шаҳрида 33 мамлакат спортчилари иштирокида о'тказилган Жаҳон чемпионатида қатнашган мустақил юртимиз фарзанди биринчи о'ринга қўлга киритиб яна бир карра барчанинг олқишига сазовор бо'лди. 2010-йилнинг октябр ойида эса тиниб-тинчимаган спортчимиз Грециянинг Кипр оролида бо'либ о'тган Жаҳон кубоги баҳсларида ҳам биринчи о'ринни эгаллаб, олтин медал совриндори бо'лиши ко'пларни ҳайратга солди.
2012-йил ҳам мамлакатимизда шотокан карате-до бо'йича о'тказилган жаҳон кубоги мусобақасида ҳам Зулхумор Бобоева яна г'олибликни қо'лга киритди. Буни чинакам маҳорат деса бо'лади.
О'тган йиллар давомида ёш Зулхуморнинг 54 та медал шодасини қўлга киритиб, улардан 33 таси олтин, 14 таси кумуш ва 7 таси бронза медаллари совриндори бо'лиши унинг спорт оламидаги юксак нуфузидан далолатдир.
– Бир ниҳолни букилмасдан ко'кка бўй чо'зишида бог'боннинг о'рни катта. Мени ҳам шу ютуқларга эришишимда дадам О'збекистон шотокан ассоцацияси Тошкент вилоят терма жамоаси мураббийи Баҳодир Бобоевнинг хизматлари катта. Мен шу муҳитда о'сганлигим ҳамда уларнинг ко'маги мени муваффақиятларга эришишимда замин бо'лган бо'лса не ажаб, – дейди фахр билан Зулхумор биз билан суҳбатда.
Баҳодир Бобоев оиласини бежиз спортчилар оиласи дейишмайди. Негаки, Баҳодир ака ва Зумрадхонларнинг беш қизи ҳам спортнинг турли ё'налишлари билан мунтазам шуг'улланишади.
Зулхумор ҳозирда Москва Давлат Университетининг Тошкент шаҳар филиали қошидаги академик лицейининг иқтисод ё'налишида таҳсил олмоқда. Нега айнан иқтисод ё'налишида, деб ажабланишингиз мумкин. То'г'риси мен ҳам ажабландим. Спортга меҳр қо'йиб шу орқали шунча муваффақиятларга эришган қиз нега энди бошқа ё'налишда таҳсил олмоқда, деб со'раганимда:
– Спорт мен учун хобби эди. О'зим эса иқтисодга қизиқаман. Лекин бу билан спортни ҳам ташлаб қо'ймоқчи эмасман. Мен икки соҳада ҳам юқори натижаларга эришишни о'з олдимга мақсад қилиб қо'йганман, – дея жавоб берди Зулхумор.
Бундай гапларни эшитиб Зулхумор Бобоевани ҳақиқий замонга мос о'збек қизи дегим келди. У чиндан ҳам о'з олдига қо'йган масдалари сари интилиб, тенгдошларидан ҳам илдамлаб кетди. Ҳамма ҳавас қиладиган даражада улкан ютуқларга эришди. Ишонамизки, Зулхумор келажакда ҳар бир аёл ният қилган ва эришиши мумкин бо'лган марраларни забт этади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
СпортСТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?
Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеаларга т
СпортТошкент шаҳри профессионал бокс бўйича халқаро йирик жанг оқшомига мезбонлик қилади
Жорий йилнинг 3 апрели ўзбек бокс спорти тарихига янги саҳифа бўлиб кирмоқда. Яъни, шу куни Тошкент шаҳри профессионал бокс бўйича халқаро йирик жанг оқшомига мезбонлик қилади. "Ҳу
СпортКураш мусобақалари давом этмоқда
Жорий йил кураш мусобақаларига бой бўлди. Апрел ойининг дастлабки кунлари Термиз шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Президенти соврини учун Ал-Ҳаким Ат-Термизий халқаро турнир садолариг
