Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Куйган нон ҳикояси

17.11.2017
48 марта ўқилди
Куйган нон ҳикояси

Ўшанда ҳали бола эдим, – дея эслайди Ҳиндистоннинг 2002–2007 йиллардаги Президенти Доктор Абдул Қалам. – Онам машаққатли иш кунидан қайтиб, ҳар кеч биз учун нон пиширарди.

Бир куни вақт алламаҳал бўлган, онаизорим шоша-пиша биз учун кечки овқат тайёрларди. Бир оздан кейин у отамнинг олдига овқат ва нон қўйди. Менинг икки кўзим нонда эди. Кимдир ноннинг куйганига эътибор берармикан деб кутиб турдим. Лекин отам нонни индамасдан чайнади ва мендан мактабдаги куним қандай ўтганини сўради.

Ўша кун унга қайтарган жавобимни эслай олмасам ҳам, овқатдан кейин волидамнинг отамга нон бир оз ўтиб кетганини минг хижолат билан айтгани кечагидек қулоғим остида. Отам ўша куни жилмайиб туриб, онамга “Азизам, куйган нон менга ёқади-ку,” деди.

Ухлашдан олдин отамга хайрли тун тилаш учун унинг олдига кирдим ва ундан куйган нонни ростдан ҳам яхши кўриш-кўрмаслигини сўрадим. Отам мени бағрига босиб, қаттиқ қучоқлади.

“Ўғлим, онанг кун узоқ ишлаб, жуда чарчаган. Бир марта куйган нон есам, менга бирор нима бўлмайди. Лекин, ёмон сўз онангни қаттиқ жароҳатлаган бўлар эди,” деди.

Биз барчамиз хом сут эмган бандалармиз. Кези келганда муҳим саналарни, зарур нарсаларни, бурчларимизни эсдан чиқариб қўямиз. Шунча йиллар мобайнида ўрганган нарсам шуки, бир-биримизни камчиликларимиз билан қабул қилишимиз керак. Боиси ҳаёт афсуслар билан уйғониш учун жуда ҳам қисқалик қилади.

Теглар:#2017/46

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…Саломатлик

Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…

Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла

15.11.202497
Хитойда янги кутубхона қурилдиМаданият

Хитойда янги кутубхона қурилди

Хитойнинг шимолий ҳудудида жойлашган Биньхай туманида майдони 33 минг 700 квадрат метрга тенг, 1 миллион икки юз минг китоб сиғадиган кутубхона қад кўтарди. Бино Голландиянинг “MVR

17.11.201745
Ичак саратонини даволашнинг янги усулиТиббий сабоқлар

Ичак саратонини даволашнинг янги усули

Слоун-Кеттеринг номли Мемориаль онкология маркази ва Массачусетс технология институти олимлари радиоиммун даволашнинг янги усулини яратдилар. Бу усулда иммунотерапия ва нур билан д

17.11.201742
Мурабболи ширин нонЖамият

Мурабболи ширин нон

Зарур массаллиқлар: 150 гр. майонез, 0,5 чой қошиқ туз, 3 ош қошиқ шакар, 25 гр. хамиртуриш, 4 стакан ун, 1 стакан сут ёки сув, 1 та тухум, таъбга кўра мураббо керак бўлади. Тайёрл

08.02.201881