Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашида болалар қўшиқлари, шеърлари ва куйларини яратиш бўйича республика ижодий танловининг ҳудудий босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши, халқ таълими, маданият ва спорт ишлари вилоят бошқармалари, ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда бастакорлар, шоирлар, болалар ижодий жамоалари, болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Ижодий танлов якунига кўра, Раъно Аҳмедова “Қўшиқ учун яратилган энг яхши шеър” номинацияси ғолиби бўлди. Бўстонлиқ туманидаги 17-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўзбек халқ чолғулари фани ўқитувчиси Ғофур Қўчқоров ҳамда вилоят академик ва халқ бадиий жамоалари дирекцияси раҳбари Рустам Муҳаммадиев “Энг яхши қўшиқ ижрочилиги” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди. Бекободлик Бозорбой Сайдинов “Энг яхши болалар оромгоҳи мадҳияси”, Чирчиқ академик лицейи ўқувчиси Дилнавоз Нажимова “Энг яхши ҳисоб шеъри ва машқ қўшиғи” номинациялари бўйича ғолиб, деб топилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятЁш ёзувчилар учун! "HUMO-2019" эртаклар танлови!
2019 йилда илк бора ўтказилаётган “HUMO-2019” эртаклар танлови Ўзбекистон Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланади. “Humo-2019” нодавлат эртаклар танловининг ҳар йили ўтказилиши в
“Кўргазмали қуроллар” танлови
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида “Кўргазмали қуроллар” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Беллашувда тумандаги барча умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари иштирок этди.
Бу йилги “Ёш китобхон” танловида уч баравар кўп ёш иштирок этади
“Ёш китобхон” танловининг жорий йилги саралаш босқичи барча туман ва шаҳарларда 12-13-14 июль кунлари 20-30,15-19,10-14 ёш кесимларида 4 босқичда бўлиб ўтади. Мазкур танловнинг ўтг
ТабобатТошкент давлат стоматология институтида “Megamaster” танлови ўтказилмоқда
Ҳар йили Тошкент давлат стоматология институтида республика тиббиёт Олий Таълим Муассасаларининг стоматология таълим йўналишлари 3 курс талабалари ўртасида инновацион технологиялар
