Пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича анъанавий "Кичкинтой" халқаро болалар мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақа "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармаси томонидан Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва спортни оммалаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизда спортнинг қизларга хос нафис тури – бадиий гимнастика жадал ривожланмоқда. Бундан ўн йил олдин бадиий гимнастика билан 1600 нафар қиз шуғулланган бўлса, ҳозирда уларнинг сафи 35 минг нафардан ошди.
"Кичкинтой" халқаро болалар мусобақаси бадиий гимнастикани янада оммалаштириш, қизларни болалигидан спортга ошно этиш мақсадида ташкил қилинди. Унда 350 нафардан зиёд гимнастикачи қиз яккалик, жуфтлик, трио, квартет ва гуруҳ баҳсларида ўз маҳоратини намойиш этди. Мусобақада иштирокчиларга гимнастика анжомлари, мусиқа ва либос танлашда эркинлик берилгани боис композиция ва дастурлар ғоят ранг-баранг бўлди. Ёш гимнастикачилар ўзлари севган эртак ва мультфильмлар қаҳрамонлари тимсолларини гимнастиканинг жозибадор ва мураккаб элементлари орқали ифода этди.
Яккаликлар баҳсида пойтахтлик Зулфия Исроилова, Аделина Омарова, Ойша Бобоматова, Валерия Шумилина, Тошкент вилоятидан Моҳина Абдухалилова, бухоролик Мадина Ширинова, навоийлик Меҳрибону Шоназарова, сирдарёлик Гулсанам Мусурмонқулова, самарқандлик Динора Сатторова, қашқадарёлик Севинч Чориева сингари иқтидорли гимнастикачилар ғолиб бўлди.
Гимнастикачи қизлар ижро этган йигирмадан зиёд композиция, айниқса, пойтахтлик қизларнинг "Қувноқ оркестр", "Поппури", бекободликларнинг "Цирк, цирк, цирк", қаршиликларнинг "Қўғирчоқ", бухороликларнинг "Тўрт гўзал", карманаликларнинг "Жўжалар", навоийликларнинг "Чойхона", нукусликларнинг "Нафосат" сингари дастурлари кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.
– Мамлакатимизнинг барча ҳудудида қизларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун кенг шароит яратилгани "Кичкинтой" каби мусобақалар савиясининг янада ошишига, қизлар ўртасида бадиий гимнастикани оммалаштиришга хизмат қилмоқда, – дейди мусобақа бош ҳаками Екатерина Сафронова. – Мазкур халқаро мусобақа кўплаб истеъдодли қизларни кашф этгани келгуси мусобақаларда мамлакатимиз терма жамоаси сафини салоҳиятли гимнастикачи қизлар билан кенгайтириш имконини беради.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
СпортСТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?
Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеаларга т
Спорт“Стоматология Юга-2019” халқаро олимпиадаси
2019 йил 21-22 октябр кунлари Тошкент давлат стоматология институтида яна бир халқаро танлов – “Стоматология Юга-2019” халқаро олимпиадаси ўтказилди. Рус миллий академик драма теат
СпортТошкент шаҳри профессионал бокс бўйича халқаро йирик жанг оқшомига мезбонлик қилади
Жорий йилнинг 3 апрели ўзбек бокс спорти тарихига янги саҳифа бўлиб кирмоқда. Яъни, шу куни Тошкент шаҳри профессионал бокс бўйича халқаро йирик жанг оқшомига мезбонлик қилади. "Ҳу
