Яқинда Ҳукуматга қарашли бўлмаган "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси тасарруфидаги Тиббий ижтимоий марказ ҳудудида ташкил этилган соғломлаштириш оромгоҳи тарбияланувчилари учун жамғарма томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган “Ҳайвонот боғи”га бепул саёҳат ташкил этилди.
Бизга маълумки, марказ қошида жорий йилнинг 3 июнидан бошлаб, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп болали оила фарзандларига кундузги соғломлаштириш оромгоҳи ташкил этилган бўлиб, бу ерда болаларга тиббий хизмат кўрсатилиб, ўз соғлиқларини тиклашларига ҳамда маданий ҳордиқ чиқаришига кўмаклашилмоқда. Мазкур оромгоҳда дам олувчи болалар тўрт гуруҳга бўлиниб, соғломлаштириш кунларига ҳар бир гуруҳдан эллик нафар болажонлар бириктирилган. Улар марказда ўн икки кун давомида ўз соғлигини тиклаш баробарида жамғарма томонидан ташкил этилган турли тадбир ва сайёҳатларда иштирок этиб, маданий ҳордиқ чиқаришмоқда. Шунингдек, марказда болажонлар учун уч маҳал иссиқ овқат ташкиллаштирилиб, чет тилини ўргатиш тўгараклари фаолияти ҳам йўлга қўйилган.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларКичкинтойларга кўзойнак танлашда нималарга эътибор бериш керак?
Ҳозирги кунда болалар ўртасида кўзойнак тақувчилар сони кўп учрамоқда. Бу, бир томондан, эндиликда кичкинтойларнинг кўзи эртароқ ёшида текширилаётганига боғлиқ. Шу туфайли уларда к
МаданиятИСТИРОҲАТ БОҒИДАГИ БОЛАЛАР
Куни кеча пойтахтимизнинг Ғафур Ғулом номли маданият ва истироҳат боғи ҳар доимгидан ҳам гавжум бўлди. Маълумки, 25 майдан 2 июнга қадар юртимиз бўйлаб “Бахтли болалик” шиори остид
ЖамиятТошкентда Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми старт олди
Ботаника боғида Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумининг очилиши бўлиб ўтмоқда. "Учинчи ренессанс бунёдкорлари" шиори остида ўтказилаётган тадбирда бир қатор учрашувлар, танлов в
Озиқ-овқат аллергиясидан кўпроқ кичкинтойлар азият чекади(ми?)
Сут, тухум, балиқ, парранда гўшти, цитрус мевалар…. Буларнинг барчаси — минг дардга даво неъматлар. Таркибда ҳаёт учун зарур кўплаб витаминлар мавжуд. Шунга қарамай, баъзи инсонлар
