Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Кечикканни вақт жазолайди

05.02.2014
31 марта ўқилди
Кечикканни вақт жазолайди

Инсонда яхши фазилатлар билан бирга ёмон иллатлар ҳам мавжуд. Аслида, бу одатлар масъулияцизлик туфайли пайдо бўлади. Ачинарлиси, бола улғайиш давомида ота-онаси, ён-атрофидагиларга тақлид қилиб, ёки уларга эргашиб шундай ножўя ҳатти-ҳаракатларни қилишга ўзида мойиллик сезади. Бора-бора эса у ҳаётда ўз ўрнини топишга қийналади. Шундай қусурлардан бири кечикишдир.

Кечга қолиш – жуда зарарли одат. У ўзи билан бирга доимо ёмон оқибатларни эргаштириб юради. Шунинг учун ҳам ундан сақланиш зарур. Боиси, у секин-асталик билан кишида ёлғончилик, лоқайдлик каби иллатлар ҳам шаклланишига олиб келади. Доимо кеч қоладиган одам энди ўзини оқлаш учун турли хил баҳоналар қидира бошлайди. Айниқса, “ухлаб қолибман”, “уйим жуда узоқ эди”, “транспорт ўз вақтида келмай қолди”, “йўл жуда тирбанд экан” каби баҳоналар кунора қулоғимизга чалиниши табиий. Хўш, бу одатлар кишида қачон пайдо бўлади? Албатта, болалигида. Демак, ҳар бир ота-она фарзандини масъулиятли бўлиб улғаши учун ҳаракат қилиши керак.

Бу борада болалар тарбиясига жиддий эътибор қаратиш лозим. Чунки, эндигина гуркираб яшнаётган ниҳол ўзи учун зарур бўлган нарсаларга ташналик сезади.

Яқинда бир қариндошимнинг уйига бордим. Очиғи, у ердаги оилавий муҳитни кўриб, ҳайрон қолдим. Ота-оналари фарзандлари учун тарбияда ўрнак кўрсатишнинг ўрнига, ўзлари ҳам ишга эртароқ боришда “ҳа” деганда шошилавермасди. Болаларидан бу ҳақида сўрагандим “Э, бораманда шу дарсга, бироз кеч қолсам нима бўпти?” деган жавобни олдим, холос.

Касални даволаш эмас, олдини олган афзал. Тарбия ўчоғи, аввало, оиладан, мактабдан бошланади. Болага ишига нисбатан жиддий қарашни, доимо масъулиятли бўлишга ундашни ўргатиш биринчи галда ота-оналаримизнинг зиммасига тушади. Қайсидир маънода уларнинг ўзлари фарзандлари учун намуна мактабини ўташлари керак.

Теглар:#2014/5

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024324
Узоқ вақт бир жойда ўтириб ишлаш умуртқа ва бўғин хасталикларини келтириб чиқаради(ми?)Тиббий сабоқлар

Узоқ вақт бир жойда ўтириб ишлаш умуртқа ва бўғин хасталикларини келтириб чиқаради(ми?)

Кўплаб касалликларнинг бош омили камҳаракатликдир. Асосий вақтини иш столида, компьютер қаршисида ўтказадиган ходимларнинг катта қисми ҳам, афсуски, жисмоний фаоллик етишмайдиган т

16.04.2024289
Дори воситаларини қабул қилиш вақти қанчалик муҳим?Табобат

Дори воситаларини қабул қилиш вақти қанчалик муҳим?

Дори препаратлари таъсир этиш хусусиятига кўра турли вақтларда ичилади. Бу ҳақда йўриқномада аниқ кўрсатма берилади. Масалан: – таомланаётганда овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшиловчи

03.07.2023219
«Ёшариб» бораётган муаммо:  нега барвақт соч тўкилиши ва оқариши кузатилмоқда?Тиббий сабоқлар

«Ёшариб» бораётган муаммо: нега барвақт соч тўкилиши ва оқариши кузатилмоқда?

Ҳозир ёшлар орасида сочлари барвақт оқараётган ва ҳатто сочларнинг тўкилиши билан боғлиқ бўлган «алопеция» деб номланувчи касалликка чалинганлар кўп учрамоқда. Хўш, нима учун бу му

18.07.202473