Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ ВА МАЪРИФАТ ЮКСАЛМОҚДА

15.11.2012
30 марта ўқилди
ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ ВА МАЪРИФАТ ЮКСАЛМОҚДА

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2012 йил 24 октябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма йиллик санасини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги фармойишига мувофиқ, аҳоли ўртасида маърифий учрашувлар, ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз борди.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан биридир. Шу боис мамлакатимизда халқаро андозаларга мос миллий қонунчилик асосларини яратиш билан бирга уларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш ишларига катта эътибор қаратилмоқда.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгашнинг ташкил этилгани бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилаётир. Ўтган вақт давомида кенгаш томонидан юридик таълимни ривожлантириш, малакали ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни такомиллаштириш концепцияси, конференция, семинар ва давра суҳбатларини ўтказишга оид услубий қўлланмалар тайёрланди.

Lex.uz - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси аҳолини ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш сифати ва қамровини янада кенгайтирди. Ўзбек ва рус тилларидаги 25 мингга яқин ҳужжат жамланган ушбу базадан фуқаролар бепул фойдаланмоқдалар.

Теглар:#2012/45

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ТУРКСОЙ ўзбек журналистларини тақдирладиМаданият

ТУРКСОЙ ўзбек журналистларини тақдирлади

Ўзбекистондаги Ҳайдар Aлиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказида ўзбек журналистларига ТУРКСОЙнинг мукофотлари топширилди.       Тадбирда ТУРКСОЙ ташкило

12.09.2022266
ҲАРБИЙЛАР УЧУН ТИББИЙ КЎРИКМаданият

ҲАРБИЙЛАР УЧУН ТИББИЙ КЎРИК

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди юртимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, ёшлар орасида

15.02.2021224
ИСТИРОҲАТ БОҒИДАГИ БОЛАЛАРМаданият

ИСТИРОҲАТ БОҒИДАГИ БОЛАЛАР

Куни кеча пойтахтимизнинг Ғафур Ғулом номли маданият ва истироҳат боғи ҳар доимгидан ҳам гавжум бўлди. Маълумки, 25 майдан 2 июнга қадар юртимиз бўйлаб “Бахтли болалик” шиори остид

02.06.2023212
Бокуда Хуршидбону Натаван асарларининг ўзбек тилидаги китоби тақдим этилдиМаданият

Бокуда Хуршидбону Натаван асарларининг ўзбек тилидаги китоби тақдим этилди

Ўзбекистондаги Ҳайдар Aлиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази лойиҳасига кўра, Озарбайжоннинг машҳур шоираси Хуршидбону Натаван асарларининг ўзбек тилига таржимаси асосидаги янг

07.10.2022190