
Шиддат билан ривожланаётган бугунги давр энг сўнгги технологиялар билан ишлай олишни, бир эмас, бир нечта хорижий тилларни мукаммал ўрганишни талаб этади. Шу сабаб ҳозирда кўпчилик ота-оналар фарзандларини чет тилларини чуқур ўрганишларини истайди. Биз бу борада ота-оналарни бир нечта осон усуллар билан таништириб ўтамиз.
- Агар фарзандингизни тил ўргатиш курсларида ўқитишни истасангиз, ўқитувчи танлашга эътиборли бўлинг. Бу билан болангизни дарсларда зерикиб қолишини олдини олган бўласиз.
Ўқитувчининг бола билан ишлаш жараёнини кузатиш орқали фарзандингизга яхши устоз танлашингиз мумкин. Мураббий бир нечта дарс машғулотлари ўтганидан кейин болангиз хорижий тилни қандай ўрганаётгани билан қизиқиб кўринг.
- Агар фарзандингизни уй шароитида ўзингиз ўқитишни истасангиз, унутманг, болалар расм чизиш, рақсга тушиш ва ашула айтишни хуш кўришади. Сиз бу воситалардан тил ўрганишда унумли фойдаланишингиз мумкин. Болалар гиперактив (ўта ҳаракатчан) бўлишади. Шу сабабли уларни ҳаракатланган ҳолатда дарс қилишларига имкон беринг.
- Қизиқарли адабиёт танланг. Ўқув қўлланма зерикарли бўлиши керак эмас. Китоб дўконларида турли расмлар билан безатилган, тилни осонгина ўзлаштиришга ёрдам берадиган махсус китоблар сотилади. Бу борада интернет манбаларидан ҳам фойдаланиш мумкин.
- Мультфильм томошаси ҳам бола дунёқарашини ўстириш ва ташқи дунё билан таништиришда муҳим восита саналади. Фильмдаги қаҳрамонлар томонидан гапирилаётган иборалар боланинг сўз бойлигини орттирувчи муҳим воситадир. Мультфильмда сўз ва ибораларнинг қайта-қайта такрорланиши, шубҳасиз, фарзандингиз хотирасида узоқ вақт сақланиб қолади.
- Тил ўргатиш бўйича янги маълумотлар изланг. Такрор айтилавериб, зерикарли бўлиб кетган эртакларни эмас, балки чет тилида болалар учун қизиқарли, ва замонавий ҳикояларни китоб дўконлари ёки интернет сайтларидан излаб топинг. Буни эшитиш фарзандингиз учун шубҳасиз, ўта мароқли бўлади.
- Ўқитиш жараёнини тез-тез ўзгартириб туринг. Бир хил машғулот билан шуғулланиш уни зериктиради.
Масалан, 15 дақиқа мультфильм томоша қилгач, болангиз билан 10 дақиқа уни муҳокама қилинг. Сўнг 15 дақиқа эртак ўқинг, қолган 10 дақиқа у ўзи эшитган эртагини сўзлаб берсин. Қарабсизки, боланинг сўз бойлиги кун сайин ортиб боради.
- Биргаликда дарс тайёрланг. Бу маслаҳат нафақат хорижий тилларни ўрганишда, балки уйга вазифаларни тайёрлашда ҳам айни муддаодир. Ишонаверинг бола билан биргаликда хорижий тилни ўрганиш, сиз учун ҳам фойдадан холи бўлмайди!
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБурун ювиш муолажаси кимларга тавсия этилмайди?
Шамоллаш туфайли бурун оқиши ёки аллергик ринитдан азият чекаётган аксарият беморларга бурун ювиш муолажаси тавсия этилади. Хўш, мазкур даволаш усулининг самараси қандай? У кимларг
Гўдак қачон она сутидан ажратилади?
Она сути – гўдакнинг соғлом улғайишида бебаҳо озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни юқумли хасталиклардан ҳимояловчи иммун таначалар, ҳазм жараёнини яхшиловчи ферментлар ҳамда бошқа
Саломатлик«Кесарча» йўли билан фарзанд кўрган аёлга табиий туғуруқ ман этиладими?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугун дунёда кесарча кесиш амалиёти орқали туғилаётган чақалоқлар улуши 20 фоизни ташкил қилмоқда. Агар жараён шу тахлит давом
Тиббий сабоқлар«Ёшариб» бораётган муаммо: нега барвақт соч тўкилиши ва оқариши кузатилмоқда?
Ҳозир ёшлар орасида сочлари барвақт оқараётган ва ҳатто сочларнинг тўкилиши билан боғлиқ бўлган «алопеция» деб номланувчи касалликка чалинганлар кўп учрамоқда. Хўш, нима учун бу му
