Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ЭРТАКЛАР ОЛАМИ

07.01.2013
45 марта ўқилди
ЭРТАКЛАР ОЛАМИ

Қалин қорнинг ғижирлашига маҳлиё бўлиб шаҳримизнинг юраги бўлмиш Мустақиллик майдонига етиб қолганимизни ҳам пайқамай қолибмиз. Совуқ бўлишига қарамай бу ерда одамлар гавжум. Чор-атрофи тоза ва озода, кўркам майдоннинг гўзаллигидан завқланиб, соф ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас оламиз. Қишки таътилда сизларни Мустақиллик майдонига олиб бораман, деган ойижонимни шу тобда бирам яхши кўриб кетдимки асти сўраманг.

– Вой! Ойижон, манави арчаларга қўнган қорпарчаларни қаранг, худди капалакка ўхшайди, дейди укам Жасурбек қувончдан кўзлари чақнаб, майдонга кираверишдаги бир текида турган қатор арчаларни кўрсатиб. Ойим жилмайиб бош ирғаб қўяди. Катта опам ва акам олдинда, мен ва укам ойимнинг ёнида майдон бўйлаб одимлаймиз. Барча мустақиллик майдони ўртасидаги байрам арчаси сари ошиқади. Унинг ранг-баранг ўйинчоқлар билан ясатилганию, кўзни қамаштирувчи безакларига қараб дилинг яйрайди. Ўйинчоқларнинг кўплигини, ёнувчи чироқларнинг ранг-баранглигини кўриб худди эртаклар оламига тушиб қолгандек бўласан. Арча атрофидаги шодиёналар кечгача давом этади. Байрамни томоша қилиб, янграган куй ва қўшиқлардан баҳра оламиз. Опамнинг рақсга тушиши, укамнинг қувноқ шеър айтишидан завқимиз янада ошади. Ойижоним олган совғаларини бизга улашади. Шодланиб кетамиз. Қишки таътил онларининг завқини туямиз. Бир олам таассуротлар билан уйга қайтар эканмиз, дарҳол қўлимга қалам қоғоз олиб қиш манзаралари ҳақида шеър ёзишга киришдим.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ёш ёзувчилар учун! "HUMO-2019" эртаклар танлови!Маданият

Ёш ёзувчилар учун! "HUMO-2019" эртаклар танлови!

2019 йилда илк бора ўтказилаётган “HUMO-2019” эртаклар танлови Ўзбекистон Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланади. “Humo-2019” нодавлат эртаклар танловининг ҳар йили ўтказилиши в

29.04.2019228
Ўткир юқумли ичак касалликларининг олдини қандай оламиз?Табобат

Ўткир юқумли ичак касалликларининг олдини қандай оламиз?

Ёз – пишиқчилик, тўкинлик фасли. Бозорларда сотилаётган турли хил ҳўл мевалар, сабзавотлар, кўкатлар инсон организми учун фойдали бўлиб, керакли витаминлар билан таъминлайди, куч-қ

10.08.2022169
Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш – халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидирМаданият

Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш – халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувдаги маърузаси Ассалому алайкум, азиз дўстлар, қадрли устозлар! Муҳтарам ватандошлар! Бугун мана ш

04.08.201731
Ўз боламизни ўзимиз асрайлик!Жамият

Ўз боламизни ўзимиз асрайлик!

Ён қўшнимизнинг ўғли Жаҳонгир ҳавас қилса арзигулик бола. Мактабда аъло баҳоларга ўқийди, жамоат ишларида фаол. Ҳар ўқув йили якунида ота-онасига мактаб маъмуриятининг ташаккурнома

17.03.201830