Куни кеча пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги 319-умумтаълим мактабида "Йилнинг энг яхши мактаб психологи – 2013" республика кўрик-танлови бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган мазкур танлов болаларнинг қобилият ва имкониятларини ўрганиш, уларнинг ўзи қизиққан соҳалар бўйича билим ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларида психолог хизматларини кенгроқ жорий этишга ҳамда бу соҳа фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қилмоқда.
Бу йилги танловда мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган психолог-мутахассислар иштирок этди. Уларнинг 14 нафари минтақавий босқичларда ғолиб бўлиб, республика босқичида ўз билим ва иш тажрибасини намойиш этди.
Танловда ҳайъат аъзолари иштирокчиларнинг билим даражаси, муаммоли вазиятларда тез ва тўғри қарор қабул қилиш кўникмаси, замонавий ахборот-коммуникация технологияларига оид саводхонлиги, муайян мавзу бўйича тренинг машғулотларни ташкил этишга оид тажрибасига алоҳида эътибор қаратдилар.
Якуний натижаларга кўра I ўринга Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 4-мактабнинг амалиётчи-психологи Замира Сайдинова муносиб деб топилди. II ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги 6-мактаб амалиётчи-психологи Холисхон Машарипова эгаллади. III ўрин эса Жиззах вилояти Бахмал туманидаги 1-мактаб амалиётчи-психологи Дилноза Шертоевага насиб этди.
– Мазкур танлов соҳа мутахассисларнинг ишига янада жиддийроқ ёндашишига, ўз устида кўпроқ меҳнат қилишга ундайди. Айтиш мумкинки, мазкур танловдаги иштироким мен учун жуда катта тажриба майдони бўлди. Ундан орттирган тажрибаларим келажакдаги фаолиятим давомида қўл келишига ишонаман, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги 6-умумтаълим мактаби амалиётчи-психологи Холисхон Машарипова.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятПсихологик портрет деганда нимани тушунамиз?
Ҳар бир одамнинг психологик портрети бўлади. Уни рассом эмас, балким Сизнинг ўзингиз яратасиз. Айнан мана шу психологик портрет бошқаларнинг Сизга бўлган муносабатини белгилаб бера
12 ёш психологияси ёхуд ёш ота-оналарга маслаҳатлар
Нима учун айнан 12 ёш психологияси ҳақида ёзаяпман. Ҳадисда 12 ёшгача бўлган даврдаги тарбияга алоҳида урғу берилган. 12 ёшдан кейинги тарбия – бу кечиккан тарбия. Тарбия ҳомиладан
МаданиятМактабда Наврўз тантанаси
Шайхантоҳур туманидаги 10-сонли мактабда Наврўз байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Қадриятларимиз тараннум этилган тадбирда ўқувчилар томонидан намойиш этилган миллий либосла
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
