Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ДEҲҚОН ВА ШEР

16.11.2012
26 марта ўқилди
ДEҲҚОН ВА ШEР

Жалолиддин Румий (1207-1273) Балх шаҳрида туғилиб ўсди. Уни баъзан Жалолиддин Балхий деб ҳам аташади.

Румий шеъриятнинг барча шаклларида мукаммал ижод қилди. У битган ғазаллар, рубоийлар ва маснавийлар шеърият бўстонининг дурдонасига айланган. Румий асарларида ташбеҳларга ўралган фалсафий, сўфиёна, теран ғояларга кенг ўрин берилган.


***

Бир куни тунда шер деҳқоннинг оғилхонасига кириб, сигирини ебди-да, ўша ернинг ўзида дам олгани чўзилибди. Деҳқон эса тунда уйғониб, шамни ҳам ёқмасдан сигиридан хабар олиш учун оғилхонага йўл олибди. У оғилхонага кирибди-да, пайпасланиб шернинг елкасини силабди. Шунда шернинг хаёлидан шундай сўзлар ўтибди: “Эҳ, икки оёқли нодон-а! У мени сигир деб ўйлади. Кундуз куни бўлганда мени кўриб, танамга қўл теккизиш уёқда турсин, қўрққанидан ўтакаси ёриларди!”

Эй доно одам, сен энг аввало нарсаларнинг моҳиятини бил, уларнинг алдамчи шаклига ишонма!

* * *

Кўзгуда ҳамма нарса тескари кўринади. Аммо биз кўзгусиз ўзимизни ҳеч қачон кўролмаган бўлардик.

* * *

Сен менга сўз ожиз, дединг. Агар ўзингни ҳақ деб билсанг, у ҳолда сўзнинг ожизлиги ҳақидаги сўзларинг ҳам ожиздир.

* * *

Кўзни юмгил, кўзга айлансин кўнгил.

Теглар:#2012/46-47

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Мутахассис маслаҳати (2012/46-47)Тиббиёт олами

Мутахассис маслаҳати (2012/46-47)

Ультратовуш ускунаси текширувидан (УТТ) ҳомиладор аёл қачон ўтгани маъқул? Бу тиббий ускунанинг ҳомилага салбий таъсири борми? Зебо ХУДОЙНАЗАРОВА, Қашқадарё вилояти Мутахассис Муқа

16.11.201233
ҚИШ ФАСЛИЖамият

ҚИШ ФАСЛИ

Яна келар қиш фасли, Баъзан қуёш чарақлар. Нафис қор зарралари, Кумуш каби ярақлар. Завқ-шавқнинг зўрлигидан, Соввуқ ҳам таъсир қилмас. Шамоллайсан деган гап, Сира қулоққ

16.11.2012639
ЎСПИРИНЛИК – НОЗИК ДАВРТиббий сабоқлар

ЎСПИРИНЛИК – НОЗИК ДАВР

Инсоннинг дунёга келиши ҳақиқий мўъжизалардан биридир. Кечагина бутун борлиққа жар солиб ўзининг туғилгани ҳақида маълум қилган гўдак зум ўтмай оёққа тура бошлайди. Дунёнинг ширин

16.11.201295
ГРИПП АСОРАТИ БИЛАН ХАВФЛИТиббий сабоқлар

ГРИПП АСОРАТИ БИЛАН ХАВФЛИ

Маълумки, грипп тез тарқаладиган юқумли касалликлардан биридир. Грипп эпидемияси деярли ҳар йили қайд этилиб, умумий аҳолининг 20-25 фоизи бу касаллик билан хасталанади. Жаҳон Соғл

16.11.201282