Ёш авлодга Ватанимизнинг тарихий, халқимизнинг бой маданий меросини ўргатиш орқали уларнинг маънавий-ахлоқий камолотига эришиш, ўқувчиларни ватанпарвар, миллий ва маънавий қадриятларимизга содиқ инсонлар қилиб тарбиялаш, уларни жисмонан чиниқтириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда сайёҳлик йўналишидаги тўгарак аъзоларининг билим, кўникма ва малакасини мустаҳкамлаш, ўзининг қатъий ҳаётий эътиқоди ва қарашларига эга бўлган ўқувчиларни тарбиялаш мақсадида “Чимён садоси – 2012” фестивалининг республика босқичи 2012 йил 6-8 ноябрь кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бўлиб ўтди.
Фестивалнинг республика босқичи сайёҳлик юриши, комплекс сайёҳлик кўникмалари (чодирни ўрнатиш ва йиғиш, мўлжал олиш, табиий тўсиқлардан ўтиш, рюкзакка буюмларни жойлаш, гулхан ёқиш, азимутни аниқлаш, биринчи тез тиббий ёрдам, минерал ва ўсимликлар номини аниқлаш ва бошқалар), “Сайёҳлик қўшиқлари” ва “448,9 минг кв. км” викторинаси номинациялари бўйича синовлар асосида ташкил этилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларНима учун мобил телефон орқали суҳбатда баъзан ўз овозингиз акс-садо беради?
“Мобил телефон орқали мулоқот қилиш чоғида ўз овозингиз акс-садо бериши сабаби нимада?” — деган саволга жавоб топамиз. Телефон орқали айтилган сўзлар ҳамсуҳбатингиз телефонидаги ди
“Наврўз садолари” III халқаро мусиқа фестивали
янги истеъдодларни кашф этди Ўзбекистон давлат консерваториясида “Наврўз садолари” III халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтди. “Sog‘lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон д
Маданият“Бака-бум-бак”: доира садосида байрам шукуҳи
Санъат инсонни комиллик сари етакловчи, руҳиятига жўшқинлик, қалбига сурур бағишловчи тилсимдир. Куй-қўшиққа ошно қалб эса яхшилик ва эзгуликка йўлдош бўлади. Созанда Равшан Юнусов
Касбга садоқат инсонни улуғлайди
Умр оқар дарё дейишади. Бу бежизга эмас, албатта. Чунки инсон умри тез ўтиб кетаркан. Саксон ёшни қаршилаган Тельман бобо Пирназаров ҳам бугун ҳаёт йўлларига назар ташлар экан ич-и
