Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Буюк шоирга эҳтиром

12.02.2013
16 марта ўқилди
Буюк шоирга эҳтиром

Бу йил шеърият мулкининг султони, буюк бобокалонимиз Алишер Навоий таваллудига 572 йил тўлади. Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси Ахборот хизмати томонидан пойтахтимиздаги 249-мактабда ўтказилган “Аждодлар руҳини ёд этиб” деб номланган адабий-мусиқий кеча ана шу санага бағишланди.

Тадбирни Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси Ахборот хизмати методисти Дилором Юсупова очар экан, баркамол авлод тарбиясида алломалар ибрати борасида тўхталди. Зеро, Алишер Навоий яратган бебаҳо асарлар ҳозирги даврга келиб, ўқувчилар томонидан ғоят катта қизиқиш билан ўрганилмоқда. Мактаб ўқув машғулотларида Мир Алишер Навоий таваллуд айёмининг нишонланиши бунга яққол мисолдир.

Тадбирда мактаб Ахборот-ресурс маркази ходимлари, туман халқ таълими муассасалари фаолиятни методик таъминлаш ва тишкил этиш бўлимининг кутубхона иши методистлари, ҳар бир тумандан илғор, ижодкор мактаб кутубхоначилари иштирок этдилар.

Мазкур тадбирда Сергели туманидаги 300-, Миробод туманидаги 110- ва 249-мактаб ўқувчилари “Аждодларга муносиб авлод бўлайлик”, “Аждодлари улуғ юрт фарзандиман” мавзуларидаги чиқишлари билан буюк бобокалонимизга ҳамда у яратган асарларга бўлган ҳурмат ва эҳтиромини намоён этдилар. Алишер Навоийнинг одоб-аҳлоқ, билим инсон зийнати экани тўғрисидаги ғазал ва рубоийларидан ўқиб эшиттирдилар. Айниқса, ўқувчилар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари, куй ва қўшиқлар, рақслар ижроси тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.

Бу каби тадбирлар ёшларни Ҳазрат Алишер Навоий каби буюк мутафаккирларнинг ижоди, ибратли ҳаёт йўли, улар қолдирган бой маданий ва маънавий меросига бўлган эътиборини юксалтиришга, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади. Шу боис февраль ойида пойтахтимиздаги барча умумтаълим мактабларида, Ахборот-ресурс марказларида бундай тадбирларнинг ўтказилиши айни муддаодир.

Теглар:#2013/6

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ўзбегимнинг   ўзлигисан, буюк тилим!Тиббий сабоқлар

Ўзбегимнинг ўзлигисан, буюк тилим!

Она тилим, онам айтган аллам ўзинг, Тўйлардаги ёр-ёрлар-у яллам ўзинг, Юракларга жон бағишлар ширин сўзинг, Меҳрибоним – онамдайин суюк тилим, Ўзбегимнинг ўзлигисан, буюк тилим! Бо

05.10.2020234
Буюк иншоотлар тарихини биласизми?Тиббий сабоқлар

Буюк иншоотлар тарихини биласизми?

Дунёда мавжуд халқлар, давлатларнинг барчаси тарихда эътиқод йўлида қурилган буюк иншоотлари билан танилган. Зеро, эътиқод одамзотнинг энг теран ва гўзал маънавий-маърифий эҳтиёжи.

14.01.202283
Буюк сиймога меҳр-муҳаббат ифодасиСиёсат

Буюк сиймога меҳр-муҳаббат ифодаси

Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент Фотосуратлар уйида мустақиллигимиз асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаоли

16.08.201716
Улуғ шоирлар ёдиНазм

Улуғ шоирлар ёди

Ғаллаорол тиббиёт коллежи ўқувчилари ўртасида буюк бобокалонларимиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур юбилейлари муносабати билан ғазалхонлик кечалари ўтказилди. Унда улуғ

16.02.201827