Билим ва ҳунар эгаллаган ёшлар келажак пойдеворини мустаҳкам бунёд этади
Бугун мамлакатимизда келажагимиз таянчи бо'лган ёш авлодни ҳар томонлама етук, билимдон ҳамда баркамол бо'либ улг'айиши учун барча имкониятлар муҳайё этилган. Президентимизнинг юксак э'тибори ва г'амхо'рлиги туфайли та'лим соҳасида амалга оширилаётган улкан о'згаришлар ёшларимиз эришаётган ютуқларда о'з аксини топмоқда.
Жумладан, бизнинг Жиззах транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежида ҳам о'қувчиларнинг пухта билим олишлари учун етарли барча шароитлар мавжуд. О'тган о'қув йилида та'лим масканимизда 3 мингга яқин йигит-қиз ЭҲМ, банк иши, бухгалтерия, ҳуқуқшунослик каби саккиз ё'налиш бо'йича таҳсил олиб, улардан 546 нафар о'қувчи о'злари танлаган мутахассисликларга эга бо'лди. Битирувчиларнинг о'з танлаган соҳалари бо'йича қандай фаолият олиб бораётгани о'қув йили давомида доимо назорат қилиб борилаётгани о'зининг ижобий самарасини бермоқда. Масалан, о'тган о'қув йилида коллежни компютер тармог'и ё'налиши бо'йича тамомлаган Насиба Абдуллаева ва Орзуқул Одиловлар "О'збекистон-Индонезия" қо'шма корхонасида оператор бо'либ ишлади. Улар қисқа вақтда жамоа ишончини қазонди. Бугун собиқ о'қувчиларимиз о'злари меҳнат қилаётган корхонанинг ажралмас қисмига айланиб, унинг ривожланиниши, гуллаб-яшнаши учун бор билим ва салоҳиятини ишга солмоқда. Шунингдек, коллежни банк иши ё'налиши бо'йича тамомлаган Адолат Узоқова буджетдан ташқари пенсия жамг'армасининг До'стлик туман бо'лимида, ҳуқуқшунослик ё'налиши бо'йича Гулноза Ибрагимова "МИСС-Жиззах" мас'улияти чекланган жамиятида о'зларининг назарий билимларини амалиётда қо'ллаб, ко'никмаларини мустаҳкамлаб бормоқда.
Жорий 2013-2014 о'қув йилида ҳам коллежга 8 та ё'налиш бо'йича 575 нафар йигит-қиз о'қишга қабул қилиниши режалаштирилган. Ҳозирга қадар вилоятдаги барча умумта'лим мактабларига коллежимиздаги барча ё'налиш ва мутахассисликлар бо'йича ма'лумотлар тарқатилди. Бо'лг'уси ёш мутахассислар о'ртасида сог'лом турмуш тарзини қарор топтириш, ҳам жисмонан, ҳам ма'нан етук, билимли ва изланувчан ёшлар сафини кенгайтиришга алоҳида э'тибор қаратмоқдамиз. Жумладан, умумта'лим мактаблари битирувчилари, уларнинг ота-она ва устозларини коллежимизга таклиф этиб, уларга о'қув даргоҳимизда о'қувчиларнинг чуқур билим олиши учун яратилган шарт-шароитлар, ё'налишлар ҳамда касб маҳорати ҳақида керакли ма'лумотлар берилди. Бу эса ҳар бир ёш авлоднинг танлаган касбига астойдил меҳр қо'йишига, келгусида етук мутахассис бо'либ етишишига хизмат қилади.
О'тган о'қув йилида о'қувчилардан Дадажон Орипов "Миллий бизнес г'ояси", Темур Холбо'таев "Рационализаторлик таклифлар" ё'налишлари бо'йича "Келажак овози" ко'рик-танловининг вилоят босқичида биринчиликни эгаллаб, республика босқичига ё'лланмани қо'лга киритди. Шунингдек, Ёқутхон Холбекова ва Эмине Шмиковалар республика спорт мусобақаларида фаол қатнашиб, юқори натижаларни қайд этди. Бундай ютуқларнинг қо'лга киритилишида тажрибали ва изланувчан педагогларимиздан Шерзод Жабборов, Шоҳсанам Ҳақбердиева, Дилбар О'ролова кабиларнинг ҳиссаси катта бо'лди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятЁШЛАР ЎРТАСИДА ЧЕКИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИНМИ?
Бугунги тезкор тараққиёт даврида ёшлар ўртасида электрон сигареталарга ружу қўйиш ва чекиш ҳолларининг тез-тез кўзга ташланаётгани ачинарли ҳол. Маълумотларга кўра, дунёда тамаки и
ЖамиятРақамли технология – ёшлар нигоҳида
Инновацион ривожланиш вазирлигига қарашли “XXI asr texnologiyalari” журнали ўқувчи-ёшлар ўртасида “Рақамли технология – ёшлар нигоҳида” номли танлов эълон қилган эди. Турмуш тарзим
ЖамиятТошкентда Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми старт олди
Ботаника боғида Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумининг очилиши бўлиб ўтмоқда. "Учинчи ренессанс бунёдкорлари" шиори остида ўтказилаётган тадбирда бир қатор учрашувлар, танлов в
ЖамиятCongress Hallда "Тошкент ёшлар форуми" старт олди
Congress Hallда "Тошкент ёшлар форуми – 2021" бўлиб ўтмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтказилаётган ушбу форум ёшларни хорижий грантларга жалб қилиш
