Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Бешик ёнидаги мутолаа

06.01.2014
27 марта ўқилди
Бешик ёнидаги мутолаа

Бир йиғинда ёши етмишларда бўлган онахон шундай деб қолди: “Келин танлаётганда унинг билим даражаси, маънавиятига қараб, оиласи ҳақида суриштириб, ўзини ҳам синаб олиш керак экан. Мен “ўғлим яхши кўриб қолибди”, деб келин қилганман, китоб у ёқда турсин, биронта газета ҳам ўқимайди.

Китоб, газета, журналларни яшириб қўяман. Келиним тутантириқ қилиб ёқиб юборади”. Бу гапларни эшитиб ёқа ушлайсан. Ўша келин ота-онасининг уйида китоб ўқимабди, қизиқмабди. Ҳеч қурса, қайнонасидан ўрнак олса бўлмасмиди?!

Қишлоқда Бўстон момо деган ёши саксондан ошган онахон бор. У киши ўн нафар ўғил-қизни вояга етказган. Ўша аёлнинг бешиги ёнида доим китоб тураркан. Боласини эмизаётганда ҳам, бешикни тебратаётганда ҳам китоб ўқир, севимли шоирларининг шеърларини аллага ўхшатиб айтар, унинг оҳангига боласи ҳам ухлаб қолар экан. Ҳозир Бўстон момонинг фарзандлари улғайиб, болали, неварали бўлиб кетишган. Улар турли соҳада меҳнат қилишса-да, лекин адабиётни, мутолаани севишади.

Айтишларича, грузинлар қизларининг сепига “Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон” китобини солишар экан. Қанчалик ибратли иш.

Бир пайтлар оталар турмушга чиққан қизларини кўрарга борса, битта тикиш машинаси олиб борарди. Ҳозир эса ҳеч бўлмаганда гарнитур совға қилиняпти. Майли. Орзу-ҳавас. Мени ўйлантирган нарса – келажагимиз эгаси бўлмиш – болалар маънавияти. Бола қачон маънавиятли бўлади? Ота-онаси маънавиятли бўлса, китобсевар оилада улғайса. Олий ўқув юртида ўқиса-ю, бадиий китоб мутолаасига берилмаса, гарнитури бўлса-ю, токчасида китоби бўлмаса – бу она ҳеч қачон фарзандини ҳар томонлама мукаммал инсон қилиб тарбиялай олмайди.

Бизда ҳам қизларимизнинг сепига грузинларнинг удуми сингари халқимизнинг севимли китоблари “Алпомиш”, “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун”, “Ўткан кунлар” ёки бошқа тарбиявий аҳамиятга молик китоблардан совға қилинса, қандай яхши бўларди. Ўшанда ота-онаси совға қилган китобларни қизи ардоқлаб ўқийди, фарзандларига ҳам ўқиб беради. Ўша етмишга кирган момонинг келинига ўхшаб китоб ёки газеталарни олов ёқиш учун тутантириқ қилмайди.

Теглар:#2014/1

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Мутолаа шифо(ми?)Маданият

Мутолаа шифо(ми?)

Китоб мутолааси нафақат инсон маънавияти, балки саломатлиги учун ҳам кони фойда эканини теран идрок этган ота-боболаримиз болалик чоғларимизданоқ бизни китоб ўқишга ўргатиб боришга

20.11.2020138
Библиотерапия – мутолаа билан саломатлигингизни тиклангТиббий сабоқлар

Библиотерапия – мутолаа билан саломатлигингизни тикланг

Мутолаа – мия учун энг яхши машқ. Бу машғулот мияга қабул қилинган ахборотнинг сақланишини таъминлайдиган асаб толаларини кўпайтиради. Одатда китобни маънавиятни бойитувчи, билимни

04.11.201742
Қабул жараёнидаги янгиликлар: улар нималардан иборат?Табобат

Қабул жараёнидаги янгиликлар: улар нималардан иборат?

Бу йил юртимиздаги олий таълим муассасаларининг қабул жараёнига кўплаб ўзгариш ва янгиликлар жорий этилди. Бу ўз навбатида абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарида турли саволларнин

17.07.201728
Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисидаМаданият

Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Бугунги кунда мамлакатимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар с

14.09.201714